Бобожоновларнинг уйи кимга керак бўлиб қолди экан?

Бобожоновларнинг уйи кимга керак бўлиб қолди экан?
22 views
04 September 2018 - 16:52

ВО АЖАБ?!: УЧ АКА-УКА ЖУРНАЛИСТЛАР – БОБОЖОНОВЛАРНИНГ УЙИ КИМГА КЕРАК БЎЛИБ ҚОЛДИ ЭКАН?

БИР МУҲИМ ГАП АЙТАЙМИ?: ЯНГИ ҲУКУМАТ ИҚТИДОРГА КЕЛГАЧ, МАМЛАКАТДА РЎЙ БЕРАЁТГАН ҲАР-БИР ВОҚЕА ҲОДИСАНИ КЎЗДАН ҚОЧИРМАСЛИК – СИЁСИЙ ТИЙРАНЛИК ВА СИЁСИЙ ХУШЁРИК КЕРАК!

ЗЕРО МАМЛАКАТ ТЕПАСИГА ЯНГИ ҲУКУМТА КЕЛГАЧ, У ТОТОЙЛАБ ОЁҚҚА ТУРИШ ДАВРИДАГИ МАМЛАКАТДА СОДИР БЎЛАЁТГАН ҲАР ҚАНДАЙ ҲАРАКАТ ЗАМИРИДА СИЁСИЙ МАҚСАД ЁТАДИ!

Шу маънода, менга қолса, ҳорижий радиода фаолият юритаётган ака-ука Бобожонвларнинг хусусий мулкига даҳл этилишининг замирида бир қараганда бизнинг кўнглимизнинг кўчасига ҳам келмайдиган ниҳоятда пухта ўйланган ғаразли сиёсий мақсад мужассам деган бўлардим…

Мана, интернетдан хабар топдик, хоразмлик ака-ука журналитсларнинг -Бобожоновларнинг хусусий мулкига қонун идоралари чанг солибди, суд ҳукумат номидан мулкларига даҳл қилибди.

Воқеаларнинг бунингдек ривожига иқтидорли ҳамкасбимиз Шуҳрат Бобожон Ҳайрон: “Ҳатто Каримов даврида ҳам бундай бўлмаган эди!” дея ҳайратдан ёқа тутмоқда.

Франция суди томонидан “диктатор” «ёрлиғи”ни олинган Ислом Абдуғаниевич даврида рўй бермаган бунингдек “оламшумул” воқеа нима сабабдан айнан Шавкат Миромоновичнинг Президентлик даврида содир бўлганини ҳеч ўйлаб кўрдингизми?

Келинг, яхшиси, калавашни бошдан олиб қўйиб, воқеликни ҳар томонлама обдон таҳлил қилиб кўрайлик:

Ака-ука Бобожоновларнинг уйи пойтахт – Тошкентда ва ё “сайқали рўйи замин аст” Самарқанд ва ё “қуввати дини ислом аст” – Бухоро шаҳрида ҳам эмас.

Қуриб-қақшаб қолган Оролдан кўтарилаётган қум бўҳронлари остида буғилиб қолган Хоразм воҳасида! Пойтахтдан минглаб километр олисликда!

Барчага маълумки, Орол денгизининг қуриб қолиши ортидан Қорақалпоғистон ҳамда Хоразм воҳаси иқлимида салбий жиҳатдан кескин иқлим ўзгариши рўй бермоқда.
Шу йилимизда Қорақалпоғистон ҳатто туз ёмғири остида қолгани ҳам ўзингизга маълум.
Шу боисидан ҳам кейинги йилларда айнан Қорақалпоғистон Республикаси ҳамда Хоразм вилоятининг фуқароларига Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятига доимий рўйхатдан ўтишга, хусусий мулк сотиб олишга ҳам изин берилган, агар адашмасам….

Хўп, дейлик, Хоразм иқлими салбий томонга кескин ўзгариб турган бир пайтда Бобожоновларнинг катакдек қонуний кулбасини ноқонуний тарзда тортиб олиш кимга керак?!
Ўзингиз эшитдингиз, Ғайрат Бобожонов бу уйда истиқомта қилган, ҳатто ўғил уйлантирган, тўй-томоша қилган.
Буни маҳалла раиси билмайди деб ўйлайсизми, маҳалла фаоллари мутлақо бехабар бўлганми?
Ҳаммасидан хабардор!
Бироқ маҳалла нима сабабдан “Уй қаровсиз қолган” дея сохта маълумотнома берган!

Нима сабабдан ҳокимият ўзганинг – Бобожоновларнинг мулкига –уйига даъвогарлик қилиб чиққан?

Нима, Ўзбекистон давлати, Мирзиёевнинг ҳукумати Бобожоновларнинг кулбасига зор деб ўйлайсизми?

Йў-ўўўўқ. Бу ерда бошқа бир гап бор.
Гап бўлганда ҳам, ундай-бундай гап эмас, сиёсий қитмирлик, каттагина ғаразли сиёсий мақсад бор!

Нима, ҳорижга биргина Бобожоновлар чиқиб кетибдими?
Ўзбекистонда биргина Бобожоновларнинг уйи – хусусий мулки қолибдими?

Э, йўқ, адашасиз!

Дунёнинг тўрт бурчагига тариқдек сочилиб кетган ўзбекларнинг ҳар бирини номида – Ўзбекистонда уйи, жойи-жалоли бор!

Ҳар бирида!

Хўш, мадомики, Ўзбекистон ҳукуматига кулба керак экан, нега ҳориждан қўним топган ўзга Ўзбекистонликларнинг уй-жойига тегилмади? Нега айнан Бобожоновларнинг минглаб километр олисдаги уйига чанг солинди?

Сабабини айтайми?

Иқтидорга келган ва оламшумул ислоҳатларни бошлаб қўйган мамлакатнинг иккинчи президенти Шавкат Мирзиёевнинг обрусини дунё ҳамжамияти олдида сариқ чақа қилиш илинжида айнан ана шундай йўл тутилган, агар билсангиз!
Бу билан Хоразм вилоят ҳокимлиги ва суд-ҳуқуқ идоралари “Мирзиёевда сўз ва иш бирлиги йўқ. Президентнинг тили бошқа, дили бошқа! Кўриб қўйинглар, Мирзиёевнинг ҳукмронлигида ҳатто Каримов даврида журъат этилмаган – Конституциямиз билан қўриқланадиган хусусий мулкчиликка даҳл қилинади, одамларнинг уйи – мулки “қонун” “қўли” билан тортиб олинади!” дея жар солмоқ истадилар ва бу иддаоларини амалда исботлаб қўйишга ҳам муваффақ бўлдилар!

Мана, мамлактанинг Бош қомуси – Конституциямизнинг 53-54-моддаларини эсланг: Конституциямизда “Хусусий мулк бошқа мулк шакллари каби дахлсиз ва давлат ҳимоясидадир. Мулкдор фақат қонунда назарда тутилган ҳолларда ва тартибдагина мулкидан маҳрум этилиши мумкин” (53-модда) дейлиган бўлса, “Мулкдор мулкига ўз хоҳишича эгалик қилади, ундан фойдаланади ва уни тасарруф этади” (54-модда) дея кўрсатиб қўйлиган.

Шунга қарамасдан нега энди айнан журналист ака-ука Бобожоновлар суд қарорига кўра ўз уйларидан мосуво бўлганлиги боисини биласизми?

Бирдан-бир сабаби уларнинг касби – журналист эканлигида!

Шавкат Мирзиёевни дунё ҳамжамияти олдидаги обрусини бир онда бир тийин қилиб кўйиш учун ҳорижий матбуотда фаолият юритаётган журналистларнинг хусусий мулкини тортиб олиб қўйишнинг ўзи кифоя эди!

Шундай ҳам бўлди!

Ғараз мақсадли қора кучлар муроддига етди: ака-ука журналитслар – Бобожоновларнинг хусусий мулкига қилинган даҳл хусусида Халқаро жамият бир зумда хабар топди!

Бунингдек хақсизликдан кейин мамлакатимизга сармоя киритадиган ҳорижий тадбиркорлар ҳам ўйланиб қолади, етти ўлчаб, бир кесади. Улар ҳам нонини чаккасига еган одамлар эмас…. “Ҳорижий матбуотда ишлайдиган журналитсларки ўз хусусий мулкини ҳимоя қила олмадиларми, бунингдек юртда ажнабийларнинг ошиғи олчи бўлиши сўроқ остида қолади-ку?” демайдими, ортига қайтиб кетмайдими?

Бир эслаб кўринг, муҳтарам Президентимиз Бирлашган Миллатлар Ташкилоти каби бир қатор Халқаро нуфузли минбаридан туриб нималар деган эдилар!

“Ўзбекистонда инсон ҳақ-ҳуқуқларининг кафолатига ўзим кафилман!” деган мазмунда жудаям чиройли лутф қилган эдилар!

Ана шундай гўзал нутқлардан, ваъдалардан, бошлаб юборилган ислоҳатлардан кейин содир этилган бунингдек ҳақсизликга гувоҳ бўлган Дунё ҳамжамияти “Э, Президентнинг шунча сўзлари қоғозларда қолиб кетдими? Нега ислоҳатлар одамлар ҳаётида акс этмаяпти? Нега одамларнинг мулкига ҳукумтанинг ўзи кўз олайтираяпти?” демайдими, ёқа тутмайдими?

Бу қанақаси бўлди тағин?!: “Мен қиламан ўттиз, Худойим қилади тўққиз” деганларими бу?!

Хў-ўўўш, мамлактада содир бўлаётган воқеа ҳодисаларни тўрт томнини ҳам мана шу тариқа чуқур таҳлил қилиб кўриш керакми, йўқми?

Ана энди ўзингиз айтингчи, Ўзбекистоннинг янги ҳукумати учун нима қимматлироқ?: ака-ука журналитсларнинг – Бобожоновларнинг катакдек кулбасими, ёхуд мамлакат Президентининг шаъни, обрусининг қиймати қимматлироқми?

Нега ўйламасдан иш қиласиз?

Йўқ, адашдим, нега сиёсий ғараз мақсадни кўзлаб – Президентни Халқаро жамият олдида изза қилишни истаб атай ҳорижий матбуотда тер тўкаётган ака-ука Бобожоновларнинг хусусий мулкига даҳл қиласиз?

Нима учун муғомбирона иш тутасиз?

Чет эл матбуотида ишлаётган журналистга ҳақсизлик қилсангиз Халқаро жамият Ўзбекистонда рўй бераётган адолатсизликдан зум ўтмай хабардор бўлади-да-а?

Шу сабаб ҳам шундай қилдингизми?

Айёрлик йўлини тутдингизми?

Масалан мен ўша, ёлғон маълумотнома берган маҳалла раисини, судга даъво киритган ҳокимиятни, ноқонуний қарор қабул қилган қозини Ўзбекистонимизни, мамлакат Президентини жумлаи жаҳон олдида уялтиришга, юзини ерга қаратишга урингани учун Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 159-моддаси билан жиноий жавобгарликка тортган, суднинг қора курсисига ўтқазган, бўлардим.

Токи бундан кейин ҳеч бир ҳукумат идораси ходими бунингдек ғаламисликка қўл уришга ҳадди сиғмасин!

Нима дедингиз?

Малоҳат ЭШОНҚУЛОВА
мустақли журналист, ҳуқуқбон

facebook.com