Темур Хўжаўғли (Timur Kocaog‘lu) қандай қилиб Кўсаўғли (Кўсўглу)га айлантирилди?!

Темур Хўжаўғли (Timur Kocaog‘lu) қандай қилиб Кўсаўғли (Кўсўглу)га айлантирилди?!
23 views
04 September 2018 - 18:16

ТЕМУР ХЎЖАЎҒЛИ (TIMUR KOCAOG‘LU) ҚАНДАЙ ҚИЛИБ КЎСАЎҒЛИ (КЎСЎГЛУ)ГА АЙЛАНТИРИЛДИ?!

Кўсўглу: «Мен учун 20-асрнинг энг буюк шоири Чўлпондир»
07.08.2018

Пойтахтимизда “Ўзбек мумтоз ва замонавий адабиётини халқаро миқёсда ўрганиш ва тарғиб қилишнинг долзарб масалалари” мавзусида халқаро конференция бўлиб ўтмоқда.

Халқаро конференциядаги энг қизиқ ва янгиликларга бой маърузалардан бири АҚШнинг Мичиган давлат университети профессори, Евроосиё ва русийзабон фанларни ўқитиш маркази директор ўринбосари (асли туркиялик), адабиётшунос олим Темур Кўсўглу нутқи бўлди, десак муболаға бўлмайди. У қатағон даврлардаги ўзбек, қирғиз ва қозоқ адабиёти ҳақида чуқур илмий тадқиқотлар олиб борган ва ўша даврда Олмонияда таҳсил олган ўзбек талабалари қўлёзмалари ва ягона нусхада Олмонияда чоп этилган журнал нусхаларини ўрганган.

«19 асрда ўзбек адабиёти илк бор Туркия, Берлин ва Париж орқали дунёга танилган адабиётшунос қўлига борган. Ўзбекларнинг буёк адиблари Чўлпон , Фитрат, Элбек ижодларига Ғарбда қизиқиш катта. Мен «Олмонияда ўзбек адабиёти» деган китобим устида ишлаяпман. Олмоняда 19-20-асрлардаги ўзбек, қирғиз, тожик адабиётларини хорижий тадқиқотчилар ўрганган. Олмонияга Туркистондан келган талабалар қўлёзмалари менда мавжуд. «Ўлсам жанозамни Туркистонда қайта ўқинг», деган шоир Ҳушнуд асарларини ҳам ўрганганман. Мен учун 20-асрнинг энг буюк ёзувчи ва шоири Чўлпондир. Унинг озодликка ундовчи пропогандик шеьрларини инглиз тилига таржима қилганман», дейди Темур Кўсўглу.”

ЯҚИНДА ТОШКЕНТДА ЎЗБЕК АДАБИЁТИНИ ТАРҒИБ ЭТИШ БЎЙИЧА ЎТКАЗИЛГАН НУФУЗЛИ ХАЛҚАРО АНЖУМАНГА ТАКЛИФ ЭТИЛГАН ВАТАНДОШИМИЗ ТЕМУР ХЎЖАЎҒЛИ МАЪРУЗАСИДАН ОНЛАЙН ТАРЗДА ЁЗИЛГАН УШБУ ХАБАР (ИМЛОСИ САҚЛАНГАН ҲОЛДА) ТЎЛАЛИГИЧА ЎЗБЕКИСТОН ЁЗУВЧИЛАР УЮШМАСИНИНГ IJOD.UZ САЙТИДАН КЎЧИРИБ ОЛИНДИ.

ХЎШ, МИЧИГАН УНИВЕРСИТЕТИНИНГ МАШҲУР ЎҚИТУВЧИСИ, ДУНЁГА ТАНИЛГАН ЎЗБЕК ОЛИМИ ТЕМУР ХЎЖАЎҒЛИ ҚАНДАЙ ҚИЛИБ ТЕМУР КЎСЎГЛУГА АЙЛАНИБ ҚОЛДИ?!

(ҚИЗИҒИ ШУНДАКИ, ЁЗУВЧИЛАР УЮШМАСИНИНГ БУ ХАБАРИ ВА ЎТКАЗИЛАЖАК АНЖУМАНГА ДОИР ПРЕСС-РЕЛИЗИДАН ФОЙДАЛАНГАН БАРЧА ИНТЕРНЕТ НАШРЛАР ЎЙЛАБ ЎТИРМАЙ БУ ИСМНИ ХАТОЛИГИЧА КЎЧИРИБ БОСИШГАН)

БУНИНГ ФАҚАТ ИККИТА ИЗОҲИ БЎЛИШИ МУМКИН:
1. ХАБАРНИ ЁЗГАН ОДАМ ҒИРТ САВОДСИЗ БЎЛГАН ВА ТУРК ТИЛИДА “С” ҲАРФИ “Ж” ТОВУШИНИ ИФОДАЛАШИНИ БИЛМАГАН.
2. БУ НАРСА АТАЙЛАБ ҚИЛИНГАН.

МЕН БУ ЎРИНДА ФАҚАТ ИККИНЧИ ЭҲТИМОЛ ҲАҚИДА ФИКР БИЛДИРМОҚЧИМАН.
ДЕМАК, АТАЙЛАБ ҚИЛИНГАН, ДЕГАН ИДДАОНИ ИСБОТЛАШГА ҲАРАКАТ ҚИЛАМАН.

АВВАЛО, ТЕМУР ХЎЖАЎҒЛИНИНГ КИМЛИГИ ҲАҚИДА ИККИ ОҒИЗ СЎЗ.

ТЕМУР ХЎЖАЎҒЛИ 20 АСР БОШЛАРИДА БУХОРО АМИРЛИГИ ЎРНИДА ТАШКИЛ ЭТИЛГАН ВА КЕЙИНЧАЛИК ШЎРОЛАР ТОМОНИДАН ТАРҚАТИЛИБ, ҚАТАҒОНГА УЧРАГАН БУХОРО ЖУМҲУРИЯТИ (РЕСПУБЛИКАСИ)НИНГ БИРИНЧИ ВА ОХИРГИ ЖУМҲУРБОШҚОНИ (ПРЕЗИДЕНТИ) УСМОН ХЎЖА (ФАЙЗУЛЛА ХЎЖАНИНГ АМАКИЎҒЛИ) ЖАНОБЛАРИНИНГ ЎҒЛИДИР.

АФСУСКИ, РУСЛАР БИЗГА УНУТТИРГАН БУ ТАРИХНИ МУСТАҚИЛ БЎЛГАНИМИЗДАН КЕЙИН ҲАМ ЎРГАНМАДИК ВА МАКТАБЛАРИМИЗДА ЁШ АВЛОДГА ЎҚИТМАДИК. КОММУНИСТ СОВЕТ ТУЗУМИДАН ҚОЛГАН ЁЗИЛМАГАН БИР ҚОНУН БОР ВА БУ ТЕМИР ҚОНУН ҲОЗИРГИ КУНДА ҲАМ АМАЛДА. ЯЪНИ, МИЛЛИЙ МУСТАҚИЛЛИК, ЭРКИНЛИК ВА ОЗОДЛИК БИЛАН БОҒЛИҚ ТАРИХНИ ИЛОЖИ БОРИЧА ХАЛҚНИНГ ХОТИРАСИДАН ЎЧИРИБ ТАШЛАШ БИРЛАМЧИ ВАЗИФА САНАЛГАН. КЕЙИНГИ 25 ЙИЛЛИК ЯНГИ МУСТАҚИЛЛИК ДАВРИДА ҲАМ ШУ ҚОИДАГА РИОЯ ҚИЛИНДИ.

БИЗДА ҲОЗИРГАЧА ТЕГИНИШ МУМКИН БЎЛМАГАН МАВЗУЛАР БОР. РУС БОСҚИНИ, ТУРКИСТОН МУХТОРИЯТИНИНГ ҚАТАҒОН ЭТИЛИШИ, ҚЎҚОНДАГИ ДАШНОҚСУТЮН ҚАТЛИОМИ, БОСМАЧИЛИК ДЕБ НОМ ОЛГАН АКСИЛШЎРО МИЛЛИЙ ОЗОДЛИК ҲАРАКАТИ, 2-ЖАҲОН УРУШИ ДАВРИДА ТАШКИЛ ТОПГАН ТУРКИСТОН ЛЕГИОНИ, ЧЕТ ЭЛЛАРДАГИ ВАТАНДОШЛАР МАСАЛАСИ, ШУ ЖУМЛАДАН, ТУРКИЯ ВА БОШҚА МАМЛАКАТЛАРДА ЯШАЁТГАН БУХОРО АМИРИНИНГ, БУХОРО ЖУМҲУРИЯТИ РАИСИНИНГ, МАДАМИНБЕК, ШЕРМУҲАММАДБЕК СИНГАРИ ВАТАН МУЖОҲИДЛАРИНИНГ АВЛОДЛАРИ, БОЙМИРЗА ҲАЙИТ, РЎЗИ НАЗАР КАБИ ЛЕГИОНЕРЛАРНИНГ ҲАЁТЛАРИГА ОИД МАВЗУЛАР АНА ШУ ТАҚИҚЛАНГАН, ЁЗИШ, ГАПИРИШ, ЭСЛАШ ВА ЭСЛАТИШ МУМКИН БЎЛМАГАН МАВЗУЛАР ЖУМЛАСИДАНДИР.

И. КАРИМОФ ҲУКМРОНЛИК ҚИЛГАН “ТУРҒУНЛИК” (“25 ЙИЛ БИЗ ҲЕЧ НАРСА ҚИЛМАЙ БИР ЖОЙДА ТЕПСИНИБ ТУРДИК” Ш.МИРЗИЁЕВ) ДАВРИДА, 90-ЙИЛЛАР БОШИДА ЎЗБЕКИСТОНГА КЕЛИБ, ОНА ҚИШЛОҒИНИ ЗИЁРАТ ЭТИШ УЧУН НАМАНГАНГА БОРГАН РАҲМАТЛИ БОЙМИРЗА ҲАЙИТГА ҚАРШИ ҚАНАҚА ФИТНАЛАР УЮШТИРИБ, ДУНЁГА ШАРМАНДА БЎЛГАНИМИЗНИ ЎЗИ БИЗ УЧУН ЕТАРЛИ БЎЛИШИ КЕРАК ЭДИ. ЙЎҚ, БИЗ ҲАЛИЯМ ШЎРОЛАР ЗАҲАРЛАГАН МИЯ БИЛАН ФИКРЛАЯПМИЗ, ЗЕҲНИЯТИМИЗ ЎША-ЎША ЙЎҚСУЛЛАР ВА ПРОЛЕТАРЛАР ИТТИФОҚИДАН ҚОЛГАН ЧИРИК МАФКУРА БИЛАН БАНД.

ГЎЁКИ, БИЗ, ДЕЙЛИК, ЧЕТ ЭЛДАГИ АМИР ОЛИМХОН АВЛОДЛАРИНИ ЎЗБЕКИСТОНГА ТАКЛИФ ҚИЛИБ, УЛАРНИ ТАН ОЛСАК, УЛАР БОБОЛАРИДАН ҚОЛГАН ҲОКИМИЯТГА, МОЛ-МУЛКЛАРГА, БУХОРОНИНГ ОЛТИНЛАРИГА ДАЪВОГАРЛИК ЭТАДИГАНДАЙ ҚЎРҚАМИЗ.

ТУРКИСТОН ЛЕГИОНИ ҲАҚИҚАТИНИ ҚАБУЛ ҚИЛСАК, РУС ОҒАЛАРИМИЗДАН ДАККИ ЭШИТИБ ҚОЛИШДАН ХАВФСИРАЙМИЗ.

ЧЕТ ЭЛЛАРДАГИ МУХОЛИФАТ ВАКИЛЛАРИНИНГ ТАБИИЙ ҲАҚЛАРИ БЎЛГАН ВАТАНДА ЯШАШ ВА ХИЗМАТ ҚИЛИШ ҲУҚУҚЛАРИНИ ТАН ОЛИБ, УЛАРГА ЙЎЛ ОЧСАК, НОНИМИЗ ЯРИМТА БЎЛИБ ҚОЛИШИДАН ДАҲШАТГА ТУШАМИЗ…

ХУЛЛАС, ТЕМУР ХЎЖАЎҒЛИНИНГ ЁЗУВЧИЛАР УЮШМАСИ ТОМОНИДАН АТАЙИН “ТЕМУР КЎСЎГЛУ” ДЕБ ЭЪЛОН ҚИЛИНИШИНИНГ ОРТИДА АНА ҚЎРҚУВ СИНДРОМИ ЁТАДИ. ЯЪНИ, УЛАРНИНГ НАЗАРИДА ОМИ ЎЗБЕК ХАЛҚИ ТЕМУР ХЎЖАЎҒЛИНИНГ ҲАҚИҚИЙ КИМЛИГИНИ БИЛМАСЛИГИ КЕРАК!

АКС ҲОЛДА БИЛАСИЗМИ НИМА БЎЛАДИ?!

АКС ҲОЛДА БУ ХАЛҚНИНГ КИМЛИГИ ЭСИГА ТУШИБ ҚОЛАДИ ВА…

У ЁҒИНИ ЎЗИНГИЗ ТУШУНАСИЗ…

Зариф Султани

facebook.com