Элегия

Элегия
18 views
06 September 2018 - 6:00

Матназар АБДУЛҲАКИМ

ТАНЛАНГАН АСАРЛАР
1 – жилд

“ҚОР ҚЎШИҒИ” КИТОБИДАН

 

ЭЛЕГИЯ

Қўлларда тор. Қўшиқ айтамиз.
Май ичамиз. Қўллардадир жом.
… Мағрибда бир япроқ узилса,
Узилади машриқда бир жон.

Роҳатдамиз гоҳо Урганчнинг,
Гоҳ Тошкентнинг Дўрмонларида.
… Бир-бир узилади япроқлар
Шарқ ва ғарбнинг ўрмонларида.

(давоми бор)