Иноятовларнинг Туладаги парранда фабрикаси

Иноятовларнинг Туладаги парранда фабрикаси
67 views
05 September 2018 - 19:30

Рустам Иноятов оиласи Россиянинг Тула вилоятида 5,3 млрд рубл – ($80 млн. долларлик) парранда етиштирувчи саноатга эгалик қилади. Улар шунингдек, ўша ҳудуддаги бир қатор йирик лойиҳалар, жумладан 1,3 млрд. рубл ($20 млн) нархдаги комбикорм комбинатига ҳам сармоя ётқизишган.

(Инглиз тилидан таржима. Мақоланинг оригинали бу ерда)

Туланинг «фаҳрий сармоядорлари»

Волово – Тула вилоятининг Москвадан тахминан 270 км. жанубда жойлашган муниципал тумани. У шунингдек парранда етиштиришга ихтисослашган  «Volovskiy Broiler» заводи ҳудуди ҳамдир.

Корхона расман ишга туширилган, 2016 йилнинг октябрида Тула вилояти губернатори кўплаб олий мансабли амалдорлар иштирокида «фаҳрли сармоядорлар»га миннатдорлик билдирди.

Губернатор «Воловский бройлер» лойиҳаси аслида Россияга киритилган ўзбек капитали эканини таъкидлади. Лекин у «фаҳрий сармоядорлар» Иноятовлар оиласи ва унинг шериклари эканини эсга олмади.

Шариф Иноятов, Ўзбекистон ҳавфсизлик хизматининг собиқ рахбари Рустам Иноятовнинг ўғли, отаси иқтидордалиги пайтидаёқ чет эл давлатларга кўп миллионли сармоялар киритган эди.

Иноятовлар шунингдек, ўз бизнесларини Россияда,  Тулада давом эттириш учун ҳам йирик пуллар ётқизишган.

80 миллион долларлик парранда империяси

«Воловский бройлер»нинг 99,9% фоиз улуши Кипрнинг Лимасол шаҳрида жойлашган Rilves Limited ширкатига тегишли. Rilves Limited эгалари эса Шариф Иноятов ва унинг шериклари Бахтиёр Фозилов ва Равшан Убайдуллаевлардир. (Rilves Limited, ўз навбатида Кипрдаги тўртта оффшор компаниясига – Drawngate Investments, Epamina Holdings, Drupola Holdings, Drokel Investmentsларга бўлинган – улар ҳам учала Ўзбекистон фуқароси назоратида.

Иноятовлар оиласи ва уларнинг ҳамкорлари «Воловский бройлер»га  5,3 млрд рубл (80 млн доллар атрофида) сармоя ётқизишган. Мажмуа йилига 60 минг тонна тайёр махсулот беради. Бу Россиянинг Тула вилоятидаги энг йирик паррандачилик мажмуасидир.
Махсулотлар «СВОЯ» савдо маркаси остида сотилади. «Воловский бройлер» Тула ва Москвада ўзининг шахсий «СВОЯ» савдо тармоқлари ва заводларига эга. Фирма Волова, Тула ва Москвада офисларига эга.

Пуллар ҳамон Ўзбекистондан сизмоқда

Парранда гўшти ишлаб чиқарувчи завод Шариф Иноятовнинг Туладаги ягона инвестицияси эмас. Шариф Иноятов, Бахтиёр Фозилов ва Равшан Убайдуллаевлар вилоятдаги яна бир қанча лойиҳаларни назорат қилишади. Жумладан, Rilves Limited Волово «Автодорстрой» қурилиш корхонасининг  51% фоиз улушини, шунингдек, АргоПанел-Систем савдо ишлаб чиқариш компаниясини назорат қилади.

Иноятов, Фозилов ва Убайдуллаевлар Волова Комбикорм заводи, Аксус Груп ва «Воловский Мез»  ўсимлик мойи ишлаб чиқариш заводларга ҳам эгалик қилишади.

Иноятовлар Россиядаги ўз бизнесларига катта маблағлар сарфлашда давом этишмоқда.

2016 йилнинг июнида Тула вилоятидаги «Воловский комбикорм» заводи вакили ҳисобланган Равшан Убайдуллаев, комбикорм ишлаб чиқарувчи завод қуриш ҳақида битим имзолаган эди. Иноятов ва унинг шериклари бу лойиҳага 1,3 миллиард рубл (19 миллион доллар) сарфлашган.

2018 йилнинг январида Рустам Иноятов, Президент Мирзиёев танқидидан сўнг, Ўзбекистон миллий ҳавфсизлик хизмати (МХХ) раислигидан олинди. Бироқ, Иноятов ҳокимиятга яқинлигича қолди.

27 август куни президент фармони билан МХХнинг собиқ раиси Иноятов ислоҳотларнинг бориши ва ҳуқуқтартибот фаолиятини мувофиқлаштириш масалалари бўйича президент маслаҳатчиси этиб тайинланди.

(Инглиз тилидан таржима. Мақоланинг оригинали бу ерда)

Манба: eltuz.com