Бўритош Мустафоевнинг сўнгги васияти!!!

Бўритош Мустафоевнинг сўнгги васияти!!!
28 views
06 September 2018 - 14:17

БЎРИТОШ МУСТАФОЕВНИНГ СЎНГГИ ВАСИЯТИ!!!

Бўритош Мустафоев ва унинг ҳамтовоқлари дастидан Россия ўрмонларида ўн йилллик умрим шамолларга совирилди.

Аммо, лекин, бироқ мен ана шу ўн йил мобайнида улкан ташкилот бўлган Лангар конининг мол мулкини бу ўғри муттаҳамлар армиясидан сақлаб қолиш учун интернет орқали аёвсиз кураш олиб бордим.

Ўғри муттаҳам ва пораҳўр Бўритош Мустафоев токи охирги нафасигача лангарнинг мол мулкини ўмариш билан яшаб ўтиб кетди ва менинг ёзганларимга бирон оғиз эътироз билдира олмади ва натижда ўз айбини бўйнига олиб ўлиб кетди.

Кейинги кунлардаги суриштирувларимиз натижасида аниқлаганларимиз хайрон қоларлик даражадаги фактлар билан,инкор этиб бўлмайдиган даражадаги фактлар билан ушбу жиноий гуруҳ хамон ўз фаолиятини давом эттираётганлигини исботлаб берди.

Шу йилнинг 14 апрели куни Навоий вилояти прокуратурасига тегишли бўлган +99 879 225 03 77 телефон рақамидан менга Ўзбекистондан чиқиб кетишимни талаб қилган ва акс ҳолда охири ёмон бўлишини айтган Файзиев Шухрат исмлик шахс Навоий вилояти прокурори Каримов Хидир Самадовичнинг катта ёрдамчилари бўлиб, Хатирчи туманининг собиқ Чкалов колхозидан бўлиб шу колхозда яшайдиган 2007 йилда менга тегишли бўлган “НУРОТО ГРАНИТ” ИЧКга қарашли конни техникалари билан эгаллаб олган, 2006 йилда Самарқанд вилояти прокуратурасида ишлаётган Шухрат Мустафоев “КРИША” БЎЛМОҚЧИ, ДАВЛАТГА СОЛИҚ ТЎЛАМАСДАН ИШЛАЙВЕРАСИЗ деб айтган, бугунги кунда эса ҳам конни бошқараётган ҳамда Хатирчи тумани ИИБ Қўриқлаш бўлими бошлиғи милиционер Эргашев Шухрат Қутбиддиновичнинг яқин қариндоши бўлиб чиқди.

“МАФИЯ БЕССМЕРТНО” дегани шу бўлса керакда.

Шу йилнинг 03 апрелида Лангарни қайта тиклаш мақсадида “Гранит- 2018” номлик ташкилот очиб эдик.

15 апрелдан “Кўксарой” конига техникаларни олиб бориб жойлаштириб ишни бошламоқчи ва натижада май ойининг 15чи числосидан кечикмасдан биринчи махсулотларни харидорларга етказиб беришни режалаштирган эдик.

Ўшанда Эргашев Жамшид мени шахсан ўзи кутиб олиб конга олиб борди, мен жамики ўтган гапларни уунутиб янгидан иш бошлашни ва техникларимни қайта сўрамасликга ваъда бердим.

Бир ойга камида ЎН МИНГ ДОЛЛАРНИ ЧАП ЧЎНТАКГА УРАЁТГАН, ДАВЛАТНИНГ СОЛИҚЛАРИНИ ТЎЛАМАЁТГАН УШБУ ЖИНОИЙ ГУРУҲ учун менинг иш бошлашим мутлоқ ёқмас эди албатта.

Эргашев Жамшид билан ишлашиб кета олардим албатта. Аммо унинг рахнамоси Шухрат Мустафоевга отаси Бўритош Мустафоев ўлишидан олдин Лангарни тиклашга асло изни бермасликни ва албатта мени йўқ қилиш, қамоқда чиритишни васият қилиб кетгани аниқ бўлди.

Ушбу жиноий армиянинг ва Бўритош Мустафоевнинг инсониятга қарши айниқса ўзбек ҳалқига, Ўзбекистон ҳалқига қолаверса қирғиз ҳалқига қарши қилган мислсиз жиноятлари бир неча бор исботланди.

Фактлар ва далиллар жуда ўжар.

Шу ўринда ижозатингиз билан НАВОИЙ ВИЛОЯТИ КУЧ ИШЛАТАР ИДОРАЛАРИ РАХБАРИЯТИ, АЙНИҚСА ВИЛОЯТИ ПРОКУРОРИ КАРИМОВ ХИДИР САМАДОВИЧ ВА ЖИБ СУДИ РАИСИ ВА УНИНГ ЎРИНБОСАРЛАРИДАН Лангарни вайрон қилиб талон тарож қилган ушбу ОПГ фаолиятига қандай бахо берасизлар ва менинг узоқ йиллардан буён ноҳақдан айбланиб келинаётганлигимга ўз фикрларингизни билдиришларингизни сўраб қоламан.

Бугунги кунда Она Ватанимизда ана шу гуруҳлар ўз эски мавқеларини сақлаб қолиш учун жон жаҳдлари билан кураш олиб боришаяпди.

Ватан ва ҳалқимизнинг эртанги куни учун ҳам бу қора кучлардан енгмаслигимиз мутлоқ мумкин эмас.

Мамаёқуб Ҳамроев

facebook.com