Гап мафкурада!

Гап мафкурада!
20 views
06 September 2018 - 14:24

Бугун қизим мактабдан қайтиб келди. Тўғрироғи, киритилмади. Талабга жавоб берадиган кийимда борса киритилиши айтилди. Энди ўзаро келишув-муроса нуқтасини ахтариб ўтирибмиз.

Биз кўриниб турган ишларга кўп чалғияпмиз. Сабаблар бир четда қолиб кетяпти. Биринчи галда хатонинг сабабини-иллатини аниқлаш керак. Иллат даволанса, шунда фойдали бўлади.

Мактаб кийими масаласида шу кунлардаги можароларнинг сабаби-иллати ҳам бошқа ёқда. Синф раҳбарида эмас, мактаб директорида эмас, таълим вазирлигида ҳам эмас. Ҳатто президентда эмас!

Гап мафкурада!

Иқтидор ўзгарди, ислоҳотлар эълон этилди, лекин мафкура эскичалигича қолди. Янгилаш имкони туғилган эди. Афсус, эски мафкура устунлик қилди.

Давлат сиёсат мафкурасини ўзгартирмагунича умумий аҳвол ўзгармайди. Бунинг исботи – Президент бошида фақат яхшилик истади, лекин амалда у истаганичалик бўлмади.

Зотан, бу иш тез бўлмайди ҳам. Сиёсий ўзгариш кишилар онгининг ўзгаришига, юксалишига чамбарчас боғлиқ. Бу эса жуда қийин ҳамда узоқ вақт талаб этадиган жараён. Биз ўзгарсак-юксалсак, бугунги кўп муаммолар ҳал бўлиб кетади, иншаоллоҳ.

Ҳамиша шундай: бугунги муаммо келгусида ҳал бўлади, келгуси муаммолар кейинги келгусида ҳал этилади.

Аммо одам келгусида эмас, айни онда яшайди.

Ҳаёт шу экан-да…

Нуруллоҳ Муҳаммад Рауфхон

facebook.com