Тошкентда мамлакатнинг энг йирик мультимедиа агентлиги иш бошлагани хабар қилинди

Тошкентда мамлакатнинг энг йирик мультимедиа агентлиги иш бошлагани хабар қилинди
21 views
10 September 2018 - 10:32

“Озодлик” радиосининг хабар беришича, Тошкентда 8 сентябрь куни Turon24 ахборот агентлиги ўз фаолиятини бошлади.

ЎзАнинг билдиришича, «Ўзэкспомарказ»да ўтган тақдимот маросимида Turon24 бугунги кунда Ўзбекистоннинг энг йирик мультимедиа ахборот агентлиги ҳисобланиши таъкидланди.

“Матбуот ва ахборот агентлигида 2018 йил 1 августда рўйхатга олинган агентликнинг икки юздан кўпроқ ходими бўлиб, улар Марказий Осиёнинг барча мамлакатларида, Афғонистон ва Россияда фаолият юритади”, дейилади хабарда.

Тантанада Turon24 ахборот агентлиги Ўзбекистон ва жаҳоннинг энг муҳим хабарларини ўз вақтида мустақил, холислик, аниқлик ва тезкорлик тамойиллари асосида сифатли ёритиб бориши билдирилди.

Агентлик ўзбек, рус ва инглиз тилларида хабар беради.

ЎХҲ ахборот бўлими