“Ёшлик” қаҳвахонасида

“Ёшлик” қаҳвахонасида
48 views
11 September 2018 - 6:00

 

«ШАФФОФ УЙ» КИТОБИДАН

 

«ЁШЛИК» ҚАҲВАХОНАСИДА

Сен билан жим келиб ўлтирдик
Қўшиқларнинг соясига биз.
Чеҳрангга қарадим минг пушаймонда
Шароб қуйдим,
Шиша бўғилди.
Юзингни номаълум томонга бурдинг,
Мендан олиб қочди кўзингни қўшиқ…
Яна ўзимизга келдик икковлон
Соясида ўша қўшиқнинг.
Тикилдик танимай бир-биримизни.
Кўриб бўлмади ҳеч сочлар оқини,
Қўшиқ соясида кўриб бўлмади.
Қўшиқ титрак қўллари билан
Текислай бошлади ажинларингни.

1977

(222)

Муҳаммад Солиҳнинг 2013 йилда Истанбулда чоп этилган “Вал-Фажр” китобидан. (137-саҳифа.)

(давоми бор)