Сенинг уйинг

Сенинг уйинг
62 views
14 September 2018 - 6:00

 

«ШАФФОФ УЙ» КИТОБИДАН

 

СЕНИНГ УЙИНГ

Бахт ҳали бехабар –
Қайсидир мамлакат,
қайсидир шаҳарнинг бир чеккасига
Жойлашган мўъжаз уй борлигин билмас.
Бахт шўрлик шу уйнинг
Шинам хонасига қўйилган
Кўзгу борлигин ҳам билмайди.
Бахт мутлоқ хабарсиз,
Ўзининг акси
Ўзидан узoқда, ўша кўзгуда
Жимирлаб турганини билмайди.

1980

(223)

Муҳаммад Солиҳнинг 2013 йилда Истанбулда чоп этилган “Вал-Фажр” китобидан. (137-саҳифа.)

(давоми бор)