Тошкент шаҳар жиноят ишлари бўйича Юнусобод туман судида 12 cентябр куни собиқ Ўзбекистон Бош прокурори 66 яшар Рашид Қодиров ва унинг шериги, Тошкент шаҳар прокурори муовини бўлган 68 яшар Мирағлам Мирзаевлар иши устидан суд жараёни бошланди.

Бу хабарни «Элтуз» нашрига, Жиноят ишлари бўйича Юнусобод туман судясининг ëрдамчиси маълум қилди.
Қодировнинг ҳибсга олиниши ортидан Мирағлам Мирзаев, унинг хотини Муҳаббат Мирзаева ва ўғли Абдурашид Мирзаевнинг ҳибсга олиниб, тергов қилинаётгани ҳақида «Элтуз» шу йилнинг 27 февраль куни хабар берган эди.
Ўзбекистон собиқ Бош прокурори, Республика Конституцион суди аъзоси бўлган Рашид Қодиров хизмат мансабини суистеъмол қилиш ва пора олиш айбловлари билан 2018 йилнинг 21 февралида ҳибсга олинган эди.
Манба: Eltuz.com