Ахир

Ахир
46 views
16 September 2018 - 6:00

 

«ШАФФОФ УЙ» КИТОБИДАН

 

АХИР

Гирбонга етганда темир қўл
Бўғиз чалинганда ғижжак сингари
Чиқадиган товуш «А-ахир».
Кўкракнинг қонли деворига
Тинмай бош ураётган юрак
Сенинг номинг «ахир».
Кўкрак деворига ўхшаган уфқ
Сенга ҳам ном йўқдир
«Ахир»дан бўлак.
Бир номнинг устида талашаётган
Эй жаҳон,
Сен жаҳон эмассан
Улкан «Ахир» сан.

1980

(224)

Муҳаммад Солиҳнинг 2013 йилда Истанбулда чоп этилган “Вал-Фажр” китобидан. (138-саҳифа.)

(давоми бор)