«ШАФФОФ УЙ» КИТОБИДАН
ШАФФОФ УЙ
Эрк унинг шаффоф уйи –
Деворлари шишадан тикилган
Шаҳардаги энг ҳашаматли уй.
Дунёни кўрар у уйида туриб
Ташқаридан уни кўради дунё.
Овқат кам ейди у,
Чунки дарахтлар
Унга қарагандай бўлаверади.
У бўйдоқ,
Чунки хотин билан
Яшаш ноқулайдир бу шаффоф уйда.
Хотин-ку турaверсин,
Ҳатто ўзи ечинса
Юлдузлардан тортиниб ечинар ҳар гал.
1980
(225)
Муҳаммад Солиҳнинг 2013 йилда Истанбулда чоп этилган “Вал-Фажр” китобидан. (138-саҳифа.)
(давоми бор)