Армон

Армон
40 views
17 September 2018 - 6:00

Матназар АБДУЛҲАКИМ

ТАНЛАНГАН АСАРЛАР
1 – жилд

“ҚОР ҚЎШИҒИ” КИТОБИДАН

АРМОН

Сени қаттиқ соғинганимдан
Термулгани тўйиб-тўйиб ман.
Рухсорингни ҳижронда нимта
Юрагимга ўйиб қўйибман.

Энди, майли, умр адоғида
Гўзалликдан қолсин бир қарзим.
Чизилмаган чеҳранг доғида
Мўйқаламим сочдек оқарсин.