Умида Ниёзова: Биздаги каби мажбурий меҳнат дунёда йўқ

Умида Ниёзова: Биздаги каби мажбурий меҳнат дунёда йўқ
72 views
19 September 2018 - 17:48

Беларус президенти Александр Лукашенконинг Тошкентга қилган расмий ташрифи чоғи «Белсат-ТВ» студияси меҳмони бўлган Инсон ҳуқуқлари бўйича «Ўзбек-Герман форуми» рахбари Умида Ниёзова иккала мамлакат рахбарларини ўзига жалб қилаётган мажбурий меҳнат схемаси ҳақида гапирди.

Беларус рахбарини бу схема нимаси билан қизиқтирмоқда. Суҳбат давомини кузатинг.

Белсат-ТВ: Минск-Тошкент: Диктаторлик мулоқоти

Бошловчи: Ҳайрли кеч!

Умида: Ҳайрли кеч.

Б: Мана айтингчи, сиз бугун Ўзбекистондаги вазиятни ва Александр Лукашенко баёнотларини кузатаяпсиз. У бу дўстлик, ва ҳазил аралаш, икки диктаторнинг, яхши маънодаги дўстлиги деяпти.

У: Аввламбор айтсам, мен буни кўрдим, Лукашенконинг ташрифи маҳаллий матбуотда қандай ёритилаётганини кузатдим. Ҳақиқатан ҳам ўта дабдабали ёритилди. Уни энг олий даражада кутиб олишди. Фахрий қоровуллар… бундай ҳолатларда нимаики лозим бзлса қилинди…
Шу нарса сезилдики, президент Лукашенко ва Ўзбекистон президенти Мирзиёев бир бирини жуда яхши англашади. Уларга, менимча, бир-бирлари билан суҳбат қуриш жудаям комфортли.

Б: Катта севги, келиб чиқаяпти…

У: Ҳа албатта, чунки, икки авторитар лидер, бир бирларига ёқмайдиган ҳеч бир масалани кўтаришмайди. Айтилганидек, жуда кўп ҳужжатлар имзоланди ва чиндан ҳам, билишимча Беларус билан текстил ва шунингдек қишлоқ хўжалик ускуналари соҳасида алоқалар бор.

Б: Мана мен ҳам шундан бошлагандим, пахта масаласи бўйича. Лукашенко, Беларус ишлаб чиқарувчилари айни меҳнат бозорига ҳам кириб боришини айтаяпти. Яъни, буни, Беларус матбуот, экспертлар ва ҳуқуқ ҳимоячилари бир неча бор қуллик дея атаган бозорда ҳам иштирок этади дея тушунишимиз керакми?

У: Шуни қисқароқ айтмоқчиман, бу менинг мавзуим, пахта ва Ўзбекистондаги мажбурий меҳнат. Давлатга пахта таннархини пасайтириш имконини берувчи бу уникал система, қишлоқ хўжалигига алоқаси бўлмаган турли касбдаги одамларни, пахта мавсумида ишлашга ёки ўзи учун одам ёллашга мажбур этади.

Б: Бу қанчадир килограм териш керак бўлган нормами?

У: Ҳа, бунинг ҳаммаси жуда марказлашган. Айтайлик, ўн уч вилоят бор, ҳар бир вилоят квота олади. Яъни муайян миқдорда пахта етиштириши керак. Умуман, Ўзбекистонда тахминан уч миллион тонна пахта терилади ва ҳар бир вилоятга квота тайинланади.

Б: Агар териб олинмаса, бу нима билан тугайди?

У: Вилоят рахбарлари учун бу ишдан ҳайдалиш билан якунланади. Шунинг учун ва барча илгариги йилларда ҳам, бунинг уникаллиги нимадан иборат? Чунки Ўзбекистон улкан инсон ресурсларига эга мамлакат. Яъни бизда 30 миллион аҳоли бор. Ва бутун абсурд шундан иборатки, ишсизлар армиясини ёллаш ўрнига, давлат турли корхоналарда аллақачон ишлаётган ходимларни ишлатади…

Б: Бу мажбурий меҳнат..

У: Ҳа, бу мажбурий меҳнат! Адолат нуқтаи назаридан айтишим керак, бу давлат томонидан ташкиллаштирилган тизимли оммавий мажбурий меҳнат – йиллар мобайнида давом этди. Бу, ҳисоб китобимизга кўра, ҳар йили пахта теришга, тахминан миллион одам мажбурланади. Чиндан ҳам бу уникал холат. Бундай оммавий ҳодиса дунёнинг ҳеч қаерида йўқ. Илгари мажбурий болалар меҳнати ҳам бўлган. Лекин муттасил босимлардан кейин тўхтатилди. Ҳозир ҳам тахминан 200 тача кийим тикувчи турли текстил ширкатлари, ўзбек пахтасига бойқот эълон қилишган. Яъни ҳар ҳолда халқаро босимлар ўз мевасини бермоқда.

Б: Лукашенко бойқот эълон қилмайди ва менинг тушунишимча, бу қулларча меҳнатга қўшилади…

У: Албатта шундай, улкан кўламда инсон ҳуқуқлари бузилаётган, пахта сохасигв сармоясини Хитой ёки Белоруссия каби мамлакатлар киритаркан, бизнинг эдвокаси майдонимиз шу ерда тугайди…

Б: Бу дегани пулнинг ҳиди бўлмайди ёки Лукашенко учун инсон ҳуқуқларининг ҳеч қандай роли йўқ деганими?

У: Менимча, ҳар иккала ҳолат ҳам бу ўринда жуда мос келади. Ҳа. Яъни бу соҳага келаётган, пахта билан боғлиқ, яъни текстил ишлаб чиқаришига пул тикаётган бизнесменларга тааллуқли. Улар фойда олишни исташади ва бу тизим ортида нима яшрирингани уларни ташвишлантирмайди. Президент Лукашенко учун ҳам шундай. Уни ҳам аслида бу системанинг – ўта репрессив экани ва уни аввал ўзгартириш кераклиги кам ташвишлантиради.

Б: Беларус ширкатларининг пахтадан иқтисодий фойда кўриши қанчалик реал – чиндан фойда кўришадими ёки бу камера олдида яхши эшитилиши учун айтилаяптими?

У: Мен билмайман, бунинг учун беларус бизнесига қандай шартлар қўйилаётганини кўриш керак. Чунки, ғарб бозорларининг ўзбек пахтасига бойкоти шароитида, савдо учун ҳам кам майдон қолади.

Б: Эҳтимол бу қандайдир фойдали шартлардаги янги бозорни қидиришдир… Суҳбатимиз якунида, агар Лукашенко ҳақида, агар Мирзиёев ҳақида гапирадиган бўлсак… У ерда ҳам, бу ерда ҳам биз муттасил тарзда қандайдир либерализация ҳақида гап кетаётганини кузатамиз. Кеча студияда эксперт буни псевдолиберализация дея атади. Сиз буни қандайбаҳолайсиз?

У: Агар Ўзбекистондаги воқеаларни бир сўз билан баҳолаш керак бўлса, мен буни ишончсизлик дея атардим. Чиндан ҳам мутлақо тушунарсиз. Сўнгги бир йил ичида либерализация, ислоҳотлар, суд тизими, инсон ҳуқуқлари тўғрисида мингта яхши сўз айтган бўлсада ўзбек президентининг ҳақиқий ниятини ҳеч ким билмайди.

Б: Қўшнилари билан ярашди…

У: Ҳа. Аслида, шундай ижобий қадамлар бор, асосан иқтисодий соҳада, қўшнилар билан яхши муносабатларда ҳам.. Бироқ, мен ҳамиша айтаман, биз ёмон подшонинг ўрнига яхши подшога эга бўлдик. Бироқ, бу қанча муддат давом этади, билмаймиз. Гарчи у, диктатор Каримовга нисбатан бироз яхши.

Б: Янги подшо даврида одамларнинг ҳаёти яхшиландими?

У: Агар иқтисодий вазият ҳақида айтсак, албатта, йўқ. Кўплаб одамлар Россияга, бир бурда нон топиш учун кетаяпти. Бироқ агар, локал қарорлар, дейлик чегара зоналаридаги одамлар учун чегараларнинг очилишини оладиган бўлсак – бу албатта яхши, уларга енгиллик. У ерда бир-бирларига яқин, аммо чегаралар ёпиқлиги учун йиллаб қариндошлар кўришолмасдан яшашган.

Б: Айни пайтда Ўзбекистон анча бетараф бўлиб турган. Бугун, сиз бу россияпараст йўл эканини сезмаяпсизми?

У: Россияпараст йўл, қай маънода?

Б: Москвага мутелик йўли.

У: Биз шундан жуда қўрқамиз аслида. Бунинг боиси бор албатта. Россия бизнеси, ўз позициясига эга. Алишер Усмонов – бу бой Россия олигархи..

Б: Ўзбекистонга ўз таъсирини ўтказади.

У: Ҳа улар аслида президентнинг узоқ қариндоши ҳам саналади. Шунинг учун, бундан ташқари Россия Ўзбекистонда атом электростанцияси қурмоқда.

Б: Белоруссияда ҳам аниқ шундай. Бу ерда паралеллар жуда кўп ва Лукашенко ташрифи камера олдида айтилмаган яна кўп синоатларни очиши мумкин. Ушбу интервью учун сизга рахмат. Умида Ниёзова, Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбек – Герман форуми

«Белсат-ТВ» кўрсатувидан «Элтуз» нашри таржимаси

Манба: eltuz.com