Миллат ғамидаги инсонлар хонадонида

Миллат ғамидаги инсонлар хонадонида
68 views
19 September 2018 - 21:49

МИЛЛАТ ҒАМИДАГИ ИНСОНЛАР ХОНАДОНИДА

Бугун, 19 сентябрь куни, ўзбекнинг миллатпарвар шоираси Гулчеҳра опа Нуруллаева ва у кишининг турмуш ўртоғи Усмон ака Ражабовни зиёрат қилдим.

Умрларини элимиз озодлиги йўлида сарф қилган ҳақиқий зиёли, чин ўзбек, олийжаноб инсонларни кўриб, кўзларимга қувонч ёшлари келди. Ўзлари ва оилаларига қарши олиб борилган шунча йиллик таъқиб ва тазийқларга қарамасдан ҳақ йўлда руҳан тетиклар, алҳамдулиллаҳ.

Усмон ака анча бетоблигига қарамасдан ўзларининг янги ижодий намуналаридан ўқиб бердилар. Гулчеҳра опанинг ички ва ташқи сиёсатда бўлаётган жараёнларни теран таҳлил қилиш қобилияти ҳали ҳам кучли.

Дарвоқе, мен айнан Усмон ака Ражабовнинг миллатпарварлиги, зиёлилиги ва олийжаноблигига ҳавас қилиб, таҳаллусимга “Усмон” исмини танлаганман.

Расмлардан бирида кўриб турганингиздек, учрашувда Усмон Ражабов ва “Усмон Ҳақназаров” ўзаро қучоқлашишиб кўришишди ва хайрлашишди.

Бобомурод АБДУЛЛА

2018 йил 19 сентябрь

facebook.com