Рауф Парфига

Рауф Парфига
52 views
20 September 2018 - 8:34

Рауф Парфи раҳматли “Мени Лондонга олиб боринглар, бир марта Темзага оёғимни солиб ўтирсам бўлди”, деб айтарди.

Қачон Темзанинг ёнидан ўтсам, шу гапи эсимга тушади…Руҳи шод бўлсин!

    РАУФ ПАРФИГА

Мана осмон, мана ҳаво,
Қандай тиниқ, қандай сарин.
Ўлим, сен ҳам бир нафас ол,
Тириласан борган сари…

Ана қушлар, қатор-қатор
Учар қайси манзил сари?
Юрак,сен ҳам бир қанот қоқ,
Ерда қолсин ғамлар бари.

Кўкка учсин ишқ санинг-ла,
Булутларга ёзилсин у.
Ёмғир бўлиб, сўнг қайтадан
Юракларга ёғилсин у.

Юракларда томчи-томчи
Зарби мудом турсин уриб…
Ўлим, кўзларимга боқ-чи,
Сен қўрқасан мени кўриб!..

Қандай осмон, қандай ҳаво…

May, 2003

Паҳлавон Содиқ

facebook.com