“Ортида давлат турмагани учун ўзбек тили Ўзбекистоннинг ўзида камситилмоқда”

“Ортида давлат турмагани учун ўзбек тили Ўзбекистоннинг ўзида камситилмоқда”
18 views
20 September 2018 - 11:29

Таниқли шоир¸ Пушкин асарларини рус тилидан¸ Ҳeнрих Ҳейне асарларини эса немис тилидан ўзбекчага таржима қилган Абдулла Шер Озодлик билан суҳбатни таниқли америкалик лингвист Максу Вайнрайх тарафидан 1945 йил Нью-Йорк филологлари анжуманида айтилган машҳур ибора билан бошлади:

– Тил давлат ҳимоясида бўлмоғи керак. Ўз вақтида тилнинг диалектдан фарқи нима деб савол қўйилганда сомий тиллари бўйича мутаxассис Максу Вайнрайх “тил — бу ортида армия ва флот турган диалектдир” деган эди. Яъни давлат тил яшаши учун шароитни таъминлаган тақдирдагина¸ тил ривожланади. Ўзбекистон қонунига совет даврида киритилган – “рус тили миллатлараро мулоқот тили” деган мажбурият олиб ташланиши керак. Ўзаро мулоқот қиладиган тил ўша кўпчилик гаплашадиган тил бўлиши керак¸ дейди суҳбатдош.

 Манба: “Озодлик” радиоси