Ифтихор

Ифтихор
49 views
21 September 2018 - 6:00

Матназар АБДУЛҲАКИМ

ТАНЛАНГАН АСАРЛАР
1 – жилд

“ҚОР ҚЎШИҒИ” КИТОБИДАН

ИФТИХОР

Билмадим, бу қандай уқубат,
Билмадим, бу қандайин иқбол.
Бизлар ҳақда «хоразмлик» деб
Ёзмоқдалар таржимаи ҳол.

Энди эгик бошлар — осмонда,
Санчиб кетар севинчдан бағир.
Бизга маҳкум бўлди умрбод
Шу зирқираб тургувчи фахр.