Тоғ манзараси

Тоғ манзараси
45 views
23 September 2018 - 6:00

Матназар АБДУЛҲАКИМ

ТАНЛАНГАН АСАРЛАР
1 – жилд

“ҚОР ҚЎШИҒИ” КИТОБИДАН

ТОҒ МАНЗАРАСИ

Бунда ҳамма нарса гўзал, виқорли,
Хунуклик сиғмайди тоғнинг бағрига.
Ёнбағирлар кўм-кўк, чўққилар қорли,
Сўнган барглар маҳкум еллар қаҳрига.

Фақат тасаввурга сиғишга қодир
Ҳайбатли қоялар тиклаб турар қад.
Дарё тўлқинланиб шовуллаётир
Абадият билан қурганча суҳбат…