Қўрқинчли туш

Қўрқинчли туш
72 views
22 September 2018 - 6:00

 

«ШАФФОФ УЙ» КИТОБИДАН

 

      ҚЎРҚИНЧЛИ ТУШ

Кимдир қўлларимни қисар,
Қўлларимни қўйиб юборар,
Ҳамма таскин берар менга,
Хайрлашар мен билан ҳамма.

Нима бўлди ўзи?
Тўхтанг,
Тортинг бу им-илиқ кафтларни!
Ахир, айтинг, мен қаерларга
Кетаяпман сизларни ташлаб?

Ҳеч кимдан садо йўқ, бостириб келар
Қора гулдасталар сингари қўллар!..

1977

(226)

Муҳаммад Солиҳнинг 2013 йилда Истанбулда чоп этилган “Вал-Фажр” китобидан. (139-саҳифа.)

(давоми бор)