«Чегара билмас репортёрлар» ташкилоти Муҳаммад Бекжонни Вашингтонда қабул қилди

«Чегара билмас репортёрлар» ташкилоти Муҳаммад Бекжонни Вашингтонда қабул қилди
53 views
22 September 2018 - 7:00

«Чегара билмас репортёрлар» (Reporters Without Borders (RSF) қамоқда энг узоқ вақт ўтирган ва 2013 йилда RSF мукофоти совриндори бўлган ўзбек журналисти Муҳаммад Бекжонни кутиб олиб, унинг иштирокида АҚШнинг Колумбуя округи, Вашингтон шаҳрида шу ойнинг бошида қатор АҚШ ҳукумати аъзолари билан, нодавлат ташкилотлар ва оммавий ахборот воситалари билан учрашувлар ташкиллаштирди.

Ўзбекистоннинг етакчи мухолифат газетаси бўлган «ЭРК» газетасининг муҳаррири Муҳаммад Бекжон дунёда энг узоқ ҳибсда ушланган журналистлардан биридир, у қамоқда 18 йил кечирди. Бугун  у ўзини ўзбек хилқига хизмат қилувчи, мустақил журналист ва Ўзбекистондаги сиёсий ислоҳотлар ва реабилитациянинг беихтиёр ҳимоячиси деб ҳисоблайди. Муҳаммад Бекжон 5-6 сентябр кунлари катта қизи Ойгул билан бирга Конгресс, Давлат департаменти, ҳуқуқни ҳимоя қилиш ташкилотлари ва оммавий ахборот вакиллари билан қатор учрашувларда иштирок этиш учун Вашингтонда бўлди. Ушбу учрашувлар давомида Муҳаммад Бекжон сиёсий маҳбус сифатида кечирган ҳаёти ҳақида, оммавий ахборот воситаларининг ҳозирги аҳволи ва Ўзбекистонда ҳақиқий сиёсий ислоҳотларни амалга ошириш имкониятлари ҳақида суҳбатлашди.

«Биз ушбу ойнинг бошида Муҳаммад билан учрашиш, ҳамда биргаликда АҚШ ҳукумати аъзолари билан Ўзбекистонда матбуот эркинлиги билан боғлиқ масалаларни муҳокама қилиш имконияти бўлганидан мамнунмиз», дейди «Чегара билмас репортёрлар» (Reporters Without Borders (RSF) ташкилотининг Шимолий Америка бюроси директори Марго Эвен. «Биз унинг жасорати ва сабр-тоқатини қадрлаймиз. Ҳозирда Муҳаммаднинг озодликка чиқиб, оиласи билан қовушганидан хурсандмиз. Шунга қарамай, Ўзбекистон ҳукумати Муҳаммаднинг 18 йил қамоқда қолгани учун тавон тўлаши, ОАВ эркинлигини рағбатлантириб, етакчи оммавий ахборот воситаларидан тўсиқларни олиб ташлаши керак.»

«Чегара билмас репортёрлар» ташкилоти 2013 йилда Муҳаммад Бекжонни RSF Матбуот эркинлиги мукофоти билан тақдирлади, ва узоқ йиллар давомида унинг иши билан яқиндан танишиб борди. Муҳаммад Бекжон 2016 йилнинг сентябрида шафқатсиз президент Ислом Каримов вафотидан сўнг, ҳукумат тепасига Шавкат Мирзиёев келгандан кейин бир неча ой ўтиб қамоқдан озод қилинди. Давлат тепасига янги ҳукумат келгач ўнлаб сиёсий маҳбуслар озод қилина бошлади, жумладан камида 10 та журналист ҳам қамоқдан озод қилинди ва баъзи янги мустақил оммавий ахборот воситалари шакллана бошлади. Кўпчилик Ўзбекистон ҳукуматини ушбу яхшиланишлар учун мақташга уринаётганлигига қарамай, Муҳаммад Бекжон матбуот эркинлиги билан боғлиқ ҳолат “фақатгина бир миллиметрга кўтарилди” дейди. Ўзбекистонда 10 000 яқин сиёсий маҳбуслар панжара ортида қолмоқда, шунингдек яқинда ҳибсга олинган блогерлар ҳақида ҳам хабарлар тарқалди.

«Ҳукумат ҳақиқатдан ҳам инсон ҳуқуқларига риоя қилаётганига ва ислоҳотларни амалга ошириш истагида эканликларига ишонч хосил қилиш учун Ўзбекистон ҳукуматига босим ўтқазиш жуда ҳам муҳим», дейди Муҳаммад Бекжон RSF билан суҳбатда.

Бир неча йилдан сўнг илк маротаба Тошкентга ташриф буюрган RSF, Ўртаосиё ОАВ конференциясида Ўзбекистонда матбуот эркинлиги муаммоларини кўтарди, жумладан ўша пайтда ҳибсга олинган ва кейнчалик суд залидан озод қилинган Бобомурод Абдулла ҳақида сўз очган эди. Муҳаммад Бекжоннинг гапларига кўра, матбуот эркинлиги гуруҳлари ҳукуматнинг интернет устидан назоратини ва цензурасини кузатиши жуда ҳам муҳим, чунки кўплаб инсонлар мустақил ахборот учун халқаро ёки тўсиб қўйилган манбалардан фойдаланади. Шунингдек у, Каримов атрофидаги “эски жиноятчилар”нинг ҳозирги президент Мирзиёв даврида ҳам ҳукумат позицияларида қолаётганликларидан хавотирда эканлигини билдирди. Қолаверса, президент Мирзиёев собиқ сиёсий маҳбусларни реабилитация қилиш учун “тўлиқ жавобгардир”, яъни ноқонуний тарзда қамоққа олинганларни озод қилиш, мусодара қилинган мол-мулкларни қайтариб бериш, ноқонуний қамоққа олиш натижасида етказилган маънавий ва жисмоний зарарни адолатли равишда қоплаш. Бугунги кунга қадар у бу йўлда бирор бир қарор қабул қилмади, дейди Муҳаммад Бекжон.

Озодликка чиққач Муҳаммад Бекжон ўзининг Ўзбекистоннинг 8 та энг даҳшатли қамоқхоналарида кечирган ҳаёти ҳақида китоб ёзди ва бу китоб нашрдан чиқди. Ҳозирда Муҳаммад оиласи ва набиралари билан вақт кечириб, бўш вақтида ушбу китобнинг иккинчи қисмини ёзиш билан машғул. Аммо, йиллар давомида ёлғиз қамоқда тутилиши ва шафқатсиз қийноқлар натижасида Муҳаммад Бекжоннинг ўнг қулоғи эшитмай қолган. Унинг катта қизи Ойгулнинг айтишича, отаси камдан-кам ҳолларда соғлишидан шикоят қилади.

«Агар касал бўлсам ҳам, ҳеч кимни безовта қилишни истамайман», дейди Муҳаммад Бекжон RSF билан суҳбатда.

Муҳаммад Бекжон 2017 йилнинг феврал ойида қамоқдан озод қилингандан сўнг, 2018 йилда оиласи билан учрашиш учун АҚШга келишидан аввал, Ўзбекистонда бир йил муддатга шартли равишда озодликда қолди. “ЭРК” газетасининг муҳаррири сифатида Муҳаммад Бекжон, 1990 йиллар бошларида иқтисодиётнинг аҳволи, пахта теришда мажбурий меҳнатдан фойдаланиш ва Орол денгизидаги экологик фожеа каби тақиқланган мавзуларда баҳс-мунозараларни бошлашга уриниб кўрди. У 1999 йил Украинада яшаётганида ўзбек ҳукумати томонидан ўғирлаб кетилган ва Ўзбекистонинг кўплаб қамоқхоналарида ҳибсда тутилган

Ўзбекистон RSF нинг 2017 йилги Жаҳон матбуот эркинлиги индексида 180 та мамлакат орасида 165-ўринни эгаллади.

Манба: rsf.org

Ингилиз тилидан таржима қилинди