Бугун телефон шантаж қуролига айланган…

Бугун телефон шантаж қуролига айланган…
61 views
22 September 2018 - 9:00

Бугун телефон шантаж қуролига айланган.

Тармоқда бир гап айтилса бир пасда скриншот, кўчада бир гап бўлса бир пасда видеосъемка.

Мен адолат учун ҳақиқатни кўрсатиш мақсадида олинган видео ёки скриндан гапирмаяпман. Айнан ғаразли ва мараз мақсадда шантаж учун олинган тасвирларни назарда тутяпман.

Азалдан шантажчиликка мойиллиги бор кўпчилик эса технология имконларидан максимум фойдаланиб жавлон урмоқда.

Буларнинг шантажини бир тарафга қўйиб турайлик ва иккинчи томонга юз тутсак.

Улар ҳам анойимас.

Ҳар қандай скриншот ёки видеога бир хил қилиб “УМУМИЙ КОНТЕКСДАН УЗИБ ОЛИНГААААН” деган шаблон иборани чайнашади.

Кўзини лўқ қилиб айтган гапидан ёки қилган ишидан тониб тураверади.

Қисқаси иккала томон ҳам пихини ёрган. Биринчиси шантажчи пасткаш бўлса иккичи томонни аксари иккиюзламачи.

Хулоса шуки жамиятимизда ахлоқий мезон таназзулга юз тутган. 80-90-йилларда одамлар анча виждонлироқ эди.

27 йиллик иқтисодий қийинчиликлар, ҳуқуқсизлик ва адолатсизлик одамларнинг ахлоқини бузиб юборган. Одамларда ўз виждони олдида ҳисоб бериш масъулияти йўқ.

ЛАЪНАТ БЎЛСИН СЕНГА ИСЛОМ КАРИМОВ!

Султон Бурхонов

facebook.com