Бизда нима бор!

Бизда нима бор!
84 views
22 September 2018 - 11:25

 

 

БИЗДА НИМА БОР!

Ўзбеклар,айтингиз,бизда нима бор?
Бизда бор мутеълик,қуллик,озорлар,
Бизда бор қўллардан кетган ихтиёр,
Ҳайқириб ётибди буюк мозорлар.

Ўзбеклар,айтингиз, бизда нима йўқ?
Бизда йўқ иттифоқ, бизда йўқ бирлик.
Оёқ остидадир инсоний ҳуқуқ,
Оёқ остидадир муқаддас ҳурлик.

Рауф Парфи

facebook.com