Қийноқлар инсонларни ўзлигидан айиради, виждонидан айиради…

Қийноқлар инсонларни ўзлигидан айиради, виждонидан айиради…
82 views
23 September 2018 - 10:00

Мен нега асосан куч ишлатарларнинг шантаж ёки тузоқ ва туҳмат билан қамоққа ташлашлари ва қийноқларга қарши ёзаман.

Туҳматга қолганимдан эмас, қийноқларни бошдан кечирганимдан ҳам эмас.

Гап шундаки қийноқлар инсонларни ўзлигидан айиради, виждонидан айиради.

Иродаси бўшларнинг бир кунда яқинларини сотиб юборганини кўрганман.

“Қиёматли бродарларнинг” бир бирига куракда турмайдиган мағзаваларни ағдариб ташлаганини кўрганман.

Ташқарида атрофида кўплаб мухлисларни йиғиб оҳиратдан ваъз қилганларнинг ичқарида золим Каримов китобларини ёд олиб маърузалар қилганини кўрганман. Лекин уларни ҳеч қачон айбламайман!

Ҳа айб уларда эмас!

Чунки қийноқ, жисмоний азоб бериш инсонни мана шундай манқуртга айлантиради! Инсонлигидан айиради!

Бундай жаҳаннамга йўл эса куч ишлатарларнинг туҳматлари ва шантажлари орқали ўтади.

Шу сабабли ҳам мен учун асосийси куч ишлатар тизимларнинг қонун доирасидан чиқмасликларини таъминлаш учун кураш. Қолгани иккинчи даражали.

Етарки инсонлар ўзлигини, виждонини йўқотмасин!

Султон Бурхонов

facebook.com