Қумқўрғон туманида селдан жабр чеккан жабрдийдаларнинг “яраси” ҳали ҳам, барҳам топмади-ми?

Қумқўрғон туманида селдан жабр чеккан жабрдийдаларнинг “яраси” ҳали ҳам, барҳам топмади-ми?
23 views
23 September 2018 - 11:00

Сурхондарё вилоятининг Қумқўрғон тумани, “Автобаза” қишлоғида, 2018 йилнинг май ойида катта сел содир бўлган эди. Бу сел оқими туфайли, қанчадан-қанча хонадон катта жабр чеккан, ёш болалар  ва қариялар ўлими содир бўлган эди.

Катта қабристон сел остида қолиб кетиб, катта кўчки содир бўлганди. Ўликлар танаси ва суяклари селга қўшилиб оққанидан сўнг, инсонлар истеъмол қиладиган, Қумқўрғон туманига қарашли бўлган, катта каналга қўшилиб кетганди. Шу канални тозалаш учун, осмондан, вертолётлар орқали дори-дармон сепилди. Катта-катта кўприклар ва темир йўллар сел остида қолиб, бузулиб вайрона ҳолатда келиб қолганди. Электр энергиядан одамлар мосуво бўлиб, бутун бир қишлоқ чироқсиз қолган эди…

Ўзбекистон Республикаси “Фавқулодда Вазиятлар Вазирлиги” (МЧС) томонидан жабр чекканлар учун, катта ёрдамлар кўрсатилди. Кеча-ю-кундуз кунлари тиним билмай трактор ва гредир мошиналари юк ташиб, селни бартараф этиш учун ҳизмат қилди. Қумқўрғон аҳолиси учун, иссиқ кийимлар, палаткалар, озиқ-овқатлар ва ноозиқ маҳсулотлари келтирилди…Фуқароларга давлат томонидан маблағлар берилди. Қумқўрғон тумани “Ҳалқ банки” томонидан ҳар бир хонадон эгасига, 50, 100 миллон ҳисобида, маблағ билан таъминланиб, уй-жой қуруш учун, пул берилган эди…

Бироқ… Ҳозиргача фуқаролар учун, шарт ва шароитлар унчалик аъло даражада деб бўлмайди. Чунки, одамлар учун, уй-жой қурулмаган, ерлар ажратилмаган. Ичимлик суви ва газ истеъмоллари қишлоққа келтирилмаган. “Автобаза” қишлоғининг фуқаролари Қумқўрғон  тумани хокими, Нормўмин Чориевга мурожаат қилиб, “йўллар ва қишга тайёргарлик кўриш  ҳолатлари юзаки олиб борилаётгани” тўғрисида гапиришган.

Шу қишлоқда кўп йиллардан буён, яшаб келаётган, Абдулло Раҳмонқулов қўйидагиларни бизга айтиб берди:

“Ҳокимиз, Нормўмин Чориев сел муаммоларини  бартараф этиш учун, ҳар бир фермер ҳўжалигининг бошлиқларига 5 миллион сўм миқдорида “солиқ” солган. Фермерларга бунақа маблағлар йўқ. Улар аранг ўзларини кунини ўтқазишмоқда. Аҳир, Ўзбекистон Республикасининг президенти Ш.М.Мирзиёев, селдан жабр чекканлар учун, Самарқанд вилоятининг “Жом” қишлоғи ва Сурхондарё вилоятининг “Автобаза” қишлоғи фуқароларига, катта ёрдам кўрсатган эди. Қани ўша маблағлар? Нима учун, хоким ва ўша маблағнинг теппасида  турган, маъсул шаҳслар жавоб бермайдилар? Қачонгача бечора ҳалқни талайди!

Айрим фуқаролар ҳали ҳам уй-жойларига кирган эмас. Эртага қиш мавфсумида ҳоллари нима кечади? Шу ҳокимимиз, Нормўмин Чориев мана шу сел келган қишлоғида ён қўшнимиз бўлиб яшайди. Унинг уйининг сел  бир “яллаб” ўтиб кетган холос. Унинг парвойига ҳам келмайди. Чунки, унинг битта эмас бир нечта уй-жойи бор. Қўшша-қўшша фирма ва ташкилотлари бор. Остида енгил машиналар ҳар куни унинг ҳизматида. Менга ўҳшаган камбағал бечора битта эшакка ҳам зорман. Молларимни сел оққизиб  кетди. Ҳокимни-чи? туяси ва отлари бор. “Бели  оғримаганни олдида белим демагин” деганларидек, менинг ва шу қишлоқда яшаётган селдан жабр чекканларнинг ҳоллари нима кечади?”

Ўзбекистон бўйлаб, селдан жабр чекканлар: Самарқанд  вилоятининг “Жом” қишлоғи Республика “ФВВ” берган ёрдам туфайли, бутунлай қишлоқ янги типдаги уйларга эга бўлди. Равон йўллар,   янги масчидлар, осма кўприклар қурилди. Аҳоли президент Ш.М.Мирзиёевдан миннатдор.

Аммо… Сурхондарё вилоятининг “Автобаза” қишлоқғида яшаётган аҳолининг норзилиги  кундан-кун кўпаймоқда…

Фахриддин Тиллаев