Туш

Туш
44 views
29 September 2018 - 6:00

Матназар АБДУЛҲАКИМ

ТАНЛАНГАН АСАРЛАР
1 – жилд

“ҚОР ҚЎШИҒИ” КИТОБИДАН

ТУШ

Душман даф этилган жанггоҳда
Жамланган эмишмиз ғолиб йигитлар.
Ярадор эмишмиз кўпчилигимиз —
Майдондан чиқишга мажолимиз йўқ.
Бир қиз, соҳибжамол, жасур ҳамшира,
Ҳаммага бирдайин эмиш гиргиттон.
У ҳаммани севиб таскин берармиш,
Парваришлар эмиш ардоқлаб, суйиб.
Ниҳоят… ниҳоят, хочнинг тасвири
Туширилган мўъжаз халтасин осиб
Келар эмиш менинг бош устимга ҳам
Бошида оқ дурра, кўзларида ёш.
Қақраган лабимга тутиб намакоб,
Ярамга тинмай туз сепаверармиш.