Ўзбек қамоқхонасидаги биродарлар ҳоли нима кечмоқда!

Ўзбек қамоқхонасидаги биродарлар ҳоли нима кечмоқда!
27 views
24 September 2018 - 10:00

Ўзбекистон Республикаси Мустақилигининг 27 йиллиги муносабати билан, Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёев  281 нафар маҳкумларни авф этди.

Бироқ… Қолган маҳкумлар Президент номига ёзган, “АВФ”номалари инобатга олинмасдан қолиб кетмоқда.

Ана шундай маҳкумлардан бири бўлмиш,  Билолиддин Мамаризаев Шаҳобиддинович билан суҳбатлашдик.

Унинг сўзига қараганда:

“Мен Билолиддин Мамаризаев Шаҳобиддинович-1981 йили, Қирғизстон Республикасининг “Ўш” вилоятида туғилганман. Миллатим ўзбек. Қамалмасдан олдин, Ўзбекистон Республикаси Андижон вилояти, “Қўрғон-Тепа” туманида яшаганман. Оилалиман. 2-нафар фарзандим бор. Муқаддам судланмаганман.

2010 йил март ойида, Андижон вилояти Жиноят ишлари бўйича судининг ҳукмига кўра, 16 йил-у, 7 ойга озодликдан маҳрум этилганман. 2008 йил март ойида Қирғизстон Республикаси КГБ томонидан ушланганман ва 1 ой муддатга “колонка”да “ўттириб” чиққанман.

2010 йилнинг март ойида, Қирғизстон Республикаси КГБси, Ўзбекистон Республикаси МХХга ушлаб берган. 2010 йил Ўзбекистон Республикаси Андижон вилояти МХХнинг ходимлари, Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 241 моддаси билан, “Жиноий иш” очиб, 4-кишини яъни, Қирғизстон Республикасининг фуқаролари Б.Мамаризаев, У.Деҳқонбоев ва Андижон қилоятида яшовчи фуқаролар Ҳ.Мамадалиев, Б.Матазовлар “подельник” сифатида бизга қўшган ҳолда, олиб келишди.

Уларни мен ва “подельник”гим мутлоқо танимаймиз, уларни яъни, Ҳ.Мамадалиев ва Б.Матазовларни “Лаҳмачи”ларга қўшиб роса дўппослашдилар. Лаҳмачилар, қайнаган сувни жинсий аъзоларимизга қуйишдилар, қўл-оёқларимизни синдиришдилар. Қулоқларимизга қаттиқ уруб, қулоқ пардаларини ёришди. Оёқларимиз остига уруб, қўлларимизга игна санчиб, қонга бўёшдилар. Бу  “давления” 5 ой давом эттди.

Андижон вилояти МХХнинг ходими,  капитан Сарвар Юнусовнинг топшириғига кўра, лаҳмачилар хар куни иш олиб боришарди. Ва ниҳоят бизлар “ЖИҲОД”чи оқимига мансуб” деган тамға билан қамоққа олиндик.

Менинг ўша вақтдаги давлат томонидан берилган адвокатим, М.Зокирова  менинг  танамдаги қийноқларлардан қолиб кетган, изларни ўз кўзи билан кўрди. Лекин ҳеч нарса демади. Шу қийноқлар ортидан Ботир Матазов  сил касаллигига чалинди. Улуғбек Мамдалиевнинг бир қўли ва бир оёғини синдирган ҳолатда Андижон вилояти Жиноий ишлари судига олиб келишди. Суд Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 159, 244 ва бошқа моддалари билан айблаб, менга 16 йилу, 7 ой, Ботир Матазовга 8 йил,   Ҳусан Деҳқонбоевга 10 йил-у, 7 ой ва Жасур Тўлагановга эса, 8 йилга озодликдан маҳрум этилдик. Шундай қилиб, 10 та “статья” билан қомоққа…

Суддан сўнг,  Қашқадарё вилоятининг Шайҳ-Али УЯ-64/49 муассасига келдим. Улар нима бўлганни билмайман.  Менга берилган жазонинг  7 йилини ўтирдим. Жазо муддати анча қийнчилик, азоб-уқубатлар билан ўтди. “Зона”да биродаларга нисбатан “момла маданият”и деган нарсанинг ўзи мутлоқо йўқ эди. У ерда ҳам, калтаклар ва дўппослаш давом этиб келди.  “Нима учун, Намоз ўқийсан? Сен режимни буздинг?”деб калтакларди ва шу билан “ШИЗО”га 10-15 суткага қамарди. Мен “Қайтганман”деб айтсам ҳам, баттар урардилар. Айниқса, “отрядь”нигимиз, майор Асрор Исҳоқов бошчилигида группа бор эди. Ана шу ходимлар кўнгли тўлгунларича  дўппослашардилар….

2018 йилнинг январь ойида, қолган жазо муддатини ўташим учун, мени Тошкент вилояти Пискент тумани УЯ-64/75 Жазони ижро этиш муассасига жўнатишди. Мен бу ерда ғишт заводдида ишламоқдаман. Аммо… Намозхонларга эътибор бу ерда ҳам, “зона”дан қолишмайди. Бу ерда ҳам, “Нега намоз ўқийсан? Нега режимни бузмоқдасан?” деб мени шу йилнинг  28 май  куни 5-суткага қамашдилар.

“Сизо”да менга ўҳшаган, биродарлардан кўп экан. Улар ҳам намоз ўқиганлиги учун, 10-15 суткага ёпилган эканлар.  Мен шунча йил ўттирган бўлсамда, бирон марта ҳам,  юқори органларга ариза ва шикоятлар билан мурожаат қилмаганман.

Куни-кеча уйдагилар билан гаплашдим. Улар ҳам қўрқувда. “Ўғлим шунчаси ўтиб кетди, энди қолган жазонгни шу “колонка”да ўтқазгин. Бизлар ҳам нима қилаолардик. Тақдир  экан” деб онажоним йиғлаб гапирдилар.

Мен Ўзбекистон Республикаси президенти Ш.М. Мирзиёевга бир неча бор “АВФ” ёздим. Лекин натижа йўқ. Ҳозир  муассаса ходимлари президент номига 4 та “АВФ” ёздирмоқда.  Бир неча бор муассаса ходиларига Тошкент вилояти маҳсус прокурори билан учраштиришларини сўраб мурожаат қилсам-да,  улар “Мумкин эмас!  Сенинг “статья”нг хавфли! Сен билан фақат, ДХХ ходимлари гаплашади” деб менга “угроза” қилишди…. Мана шундай  гаплар.

Мени суд қилган, тергов ишларини олиб борган, МХХнинг ходимларини эшитсам, юқори лавозимларда ишлаётган эканлар.  Андижон вилояти Жиноят ишлари бўйича судининг судьяси, М.Тўлаганов ҳозирги Олий судда катта лавозимда ишламоқда. МХХнинг Андижон вилояти ходимлари,  Шарофиддинов  ва Юнусовлар ҳам, ҳозирги кунда Ўзбекистон Республикаси ДХХда ишлаётганлрини эшитдим. Мана Сизга оддий ҳақиқат…”

Фахриддин Тиллаев