Бир отанинг сўзларидан…

Бир отанинг сўзларидан…
25 views
25 September 2018 - 8:00

Бир отанинг сўзларидан:

Болам учун пул тўлаб боғчага бердим, пул тўлаб мактабга бердим. Не-не умидлар билан ўзим қийналсам ҳам топган-тутганларимни болам учун қилдим.

Болам мактабни аъло баҳолар билан битирди. Тошкентдаги институтлардан бирига ўқишга кирди. Институтни битиргунича ҳар хафталик ҳаражатларини бердим. Институтни қизил диплом билан битирди. Домлалари келгусида сендан яхши мутахассис чиқади, деб институтни ўзида ишлаш учун олиб қолишди. Боримни тўкиб уйлантирдим.

Иш жойидан бир миллион сўмга яқин маош беришарди, чол, кампир бўлиб ҳар ойи, яна нари бери қилиб бир миллион сўм тежаганларимизни берардик. Тошкентда яшашнинг ўзи бўлмас экан. Одамлардек яшаш учун ҳар ойи тўрт-беш миллион сўм пул керак экан.

Хом сут эмган банда, бу ишларни олдиндан билмаган эканман, оқибатда оилали болам ҳам, бизлар ҳам бир неча йил қийналиб яшадик.

Натижада ўттиз ёшни қоралаган ўғлим кўзимга қарашга уяладиган бўлиб қолди ва шу тарзда ҳаётимиз давом этаверди.

Бир куни ўғлим келиб; дада мени кечиринг, сизнинг розилигингизни олмай, мен институтдан кетдим, ҳозирда озиқ овқат дўконини ижарага олиб савдо билан шуғулланаябман, деб айтди. Бу иши менга ҳам маъқул келди, чунки инститдаги ишидан ҳали бери ёруғлик кўринишига умидим йўқ эди.

Орадан бир йил ўтар ўтмас ўғлим уйимизга янги мошинада келиб, дада бу мошинани сизга олдим, деб мошина калитини қўлимга тутқазди. Бу менинг ҳаётимдаги энг қувончли кунларимдан бири эди.

Амин Алиев

facebook.com