Фейсбук Ўзбекистонликлар дилидаги айтиб бўлмайдиган гапларини тўкиб соладиган мисоли бир қудуқ эди….

Фейсбук Ўзбекистонликлар дилидаги айтиб бўлмайдиган гапларини тўкиб соладиган мисоли бир қудуқ эди….
23 views
25 September 2018 - 9:17

Фейсбук Ўзбекистонликлар дилидаги айтиб бўлмайдиган гапларини тўкиб соладиган мисоли бир қудуқ эди….

Аммо янги ҳукумат раҳбарининг ислоҳотлари ҳам ФБни, элнинг бор йўғи биттагина овунчоғини асраб қололмади…

Мободо, Мирзиёевнинг уринишлари чин бўлса, энг аввало Фейсбук тармоғини халққа қайтариб беради… Токи матбуотда эркинлик ва очиқлик бўлмас экан, орзудаги ҳаёт оғизларда қолиб кетаверади.

Президент биттагина, ягона…. Матбуотгина Давлат раҳбарига кўз, қулоқ, оёғу оғиз – тил бўла олиши мумкин холос…

Матбуот ишласа, Президентнинг изланишига, ишлашига ҳожат ҳам қолмайди. Ўтирган ўрнида мамлакатининг қайси кунжагида нима булаётганини кўриб, эшитиб кузатиб ўтиради…

Корчолонлар айнан ана шундан ҳайиқишади…

Матбуот эркин бўлса, даромад оқиб келаётган коррупция деб аталмиш каналининг боши беркилади-да.

Шу сабаб ҳам давлат маслаҳатчилари Президентни матбуот номи билан қўрқитишга, матбуот масаласида чалғитишга уринишади…

Мана сизга “результат” – бир амаллаб Фейсбукни “ёпишга” – блоклашга фатво олишди.

Охири хайрли бўлсин…

Малоҳат Эшонқул
Мустақил журналист, ҳуқуқбон

facebook.com