Мардикорларни мажбурлаш йили!

Мардикорларни мажбурлаш йили!
61 views
26 September 2018 - 8:00

“Пахта-2018!”

“Мардикорларни мажбурлаш йили!”

Сурхондарё вилоятининг Бойсун тумани С. Айний кўчаси, “Ариқ-Усти” маҳалласида яшовчи фуқаро, собиқ маҳкум ва мардикор Иҳтиёржон Мустафоқулов туман ИИБи томонидан, “Пахта-2018” йиғим-теримига  мажбурий равишда Шеробод туманига олиб кетилган.

Биз ушбу масала юзасидан ойдинлик киритиш мақсадида, собиқ маҳкумнинг ўзи билан суҳбат ўтқаздик.

У шундай дейди, “Мен икки ҳафта олдин, Ўзбекистон Республикаси МЖКсининг (Маъмурий жиноят кодексининг)  бир нечта моддалари билан айибланиб, 15 сутка қамоқда ўтириб чиқдим. Бу “маъмурий иш”ни уюштиришда эса, Бойсун тумани ИИБнинг масъул ходимлари жонбозлик кўрсатишди. Шу “ИШ” юзасидан, бойсунлик фоҳиша аёлларнинг кўмаги ҳам, аст қотди. Бу “усул” эса, алмисоқдан қолиб кетган, ИИБнинг катта “ўйин”лардан биридир.

Шундай қилиб, 15 сутка қамоқдан сўнг эса, мени туман ИИБининг ДПҲ (Давлат Патрул Хизмати) маъсул ходими, Азамат Давлатов чақириб олди-да, “Пахта-2018” йиғим-теримига, 10 кун муддат билан Шеробод туманига борасан! Иложи бўлса, бизларнинг жойимизга ҳам, пахта териб келасан!” деб  дўқ-пўписа қилди ва мени Шеробод туманига пахта теримига юборишди…

Ҳозирги кунда  қуёшнинг иссиқ жазирамасига қарамасдан,  орқамни, “дўнг” қилиб, пахта  термоқдаман. Ўн беш сутка қамоқ давомида  дубинка билан дўппослаганлари  етмаганидек, “орқам” ва оёқ-қўлларимнинг оғриғига ҳам чидолмасдан, йиғим-теримда кунига, 100 кгдан ошиқ пахта термоқдаман… Лекин… Овқат ва ойлик маошларини ўз вақтида бермоқда. Мен бундан жуда ҳам “қойил қолдим!”.

Тўғрисини айтсам, уй-жой масаласи, шарт-шароитларим жуда ҳам оғир. 40-ёшдан ошган бўлсам-да, ҳали  уйланмаганман. Ишсизман. Россияга бориб ишлай десам, пулим йўқ. Акаларим  оиласи билан зўрға кун кечиришмоқда.

Аввал,  2006-2010 йиллар давомида  қамоқда ўттириб чиқдим. Ўша вақтда ҳам, бойсунлик фоҳиша аёллар, “жонбозлик” кўрсатишган эди. Ўшандан буён, ишсизман. У ер-бу ерда бир-икки сўм, пул топиш илинжида, мардикорлик билан кун кечираман. Нима ҳам, қилардим. Тақдир экан-да! Ҳар куни аҳвол шундай.

“Эй, Оллоҳ! Менинг ҳам тақдиримни ўзгартиргин!” деб кечаю-кундуз илтижо қилиб сўрайман. Нима бўлса ҳам, Ўзидан сабр сўрайман! Ҳеч бир Оллоҳнинг бандаси бу дунёда камбағал ва қашшоқ бўлиб туғилмасин экан-да! Менга ўҳшаб, шўр-пешона бўлиб яшайди!…”

Бойсун тумани ИИБда Иҳтиёр Мустафоқуловга ўҳшаб, 10-15 сутка давомида қамоққа тушуб қолган маҳкум ва мардикорлар, “ихтиёрий” равишда  дарҳол пахта йиғим-теримига олиб кетилмоқда. Бўлмаса, кўча супириш ва ИИБнинг бино ва атрофларини ободонлаштириш мақсадида ёрдам кўрсатилади. Йиғим-теримни амалга ошириш учун эса,  туман ИИБ ўз “меҳнати” эвазига катта пул олишади…

Ўзбекистон Республикаси Президентининг, “Пахта-2018” йиғим-теримини амалга ошириш ва чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори, ОАВ орқали ўқиб эшиттирилган бўлса-да, бироқ бу қарорни “эшитмаган” муттасади раҳбарлар пахта йиғим-теримига мажбурий равишда инсонларни  олиб чиқишмоқда…

Фахриддин Тиллаев