Бу эртакнинг охири ижобий якунланишини кутиб қоламиз!

Бу эртакнинг охири ижобий якунланишини кутиб қоламиз!
27 views
26 September 2018 - 9:00

-Бир боракан, бир йўғ экан. Қадим қадим замонда бир золим подшох бўлган экан.

-У замон қачон бўлган бобо?

-Ўзбекистон мустақил бўлган бир даврда.

-Жуда қизиқ экан айтаверинг эшитгим келябди.

– У подшох узоқ йиллар Ўзбекистонни бошқарибди. Бу давр ичида сен ва мен каби, мусулмон боболарни муслима қизларидан жудо қилар экан. Уларни жуда кўпларини Жаслиқ, Тоштурма деган зиндонларга қамаб қўяр экан. Хатто баъзиларини, дом дараксиз йўқ қилиб юбораркан. Муслима қизчалар Бобо, Дада деб йиғлайвераркан, йиғлайверар экан. Жуда кўп инсонлар бу жазолардан кейин, чет мамлакатларга кўчиб кетиб қолишибди.

27 йил подшохлик қилганидан кейин, золим подшох бир зиёфатда ароқ ичиб, бўкиб ўлибди.

Ўзбекистонга бошқа бир подшох келибди. Одамлар бу ҳам ўша золим подшохнинг шогирди, яна бошимизга бало келди деб ҳайқира бошлашибди.

Бу гаплар подшохнинг қулоғига етиб қолибди. Янги подшох ўйланибди, “Қандай қилиб одамларни ўзимга ишонтирсам экан”, деб. Ва одамларга яхшиликлар қила бошлабди. Ишни аввалини қамоқдаги махбусларни чиқаришдан бошлабди. Сўнг, Қуръон мусобақаси уюштирилибди. Ғолиб бўлган қориларга эса, автомашиналар совға қилинибди.

Одамлар янги подшохни яхши кўриб қолишибди. Ҳатто шунчалик ишониб қолишибдики энди эркин ва озод яшаймиз деб ўйлашибди.

Ҳамма хурсанд! Четга кетиб қолганлар ҳам секин аста кела бошлашибди. Лекин уларнинг қайтиб келиши осон бўлмабди. Чунки, келганларни яна қамаб қўйишибди. Баъзиларини озод қилишибди, баъзиларини эса қамоқда сақлаб туришибди. Икки йил шу йўсинда ўтибди. Кейин, Одамларнинг бошига қора кунлар кела бошлабди. Қуроън ёдлаган қориларни мактаблари ёпила бошлабди, Мактабга борган муслималарнинг рўмоллари бошидан юлинибди, хатто Исломий ўқув юртдагилар ҳам қолмабди. Болларни эса масжидларги киришликга тақиқлаб қўйишибди. Соқол қўйганларни эса кўча кўйда посбонлар тахдид қила бошлашибди.

Энди одамлар хайрон бўлишибди. Нималар бўлаётганига хеч ким тушунмаётган экан. Одамларнинг орасида ҳар хил мишмишлар тарқалиб кетибди. Кимдир, янги подшох бизни алдаган экан, қилган ишлари барчаси тузоқ экан, деса, қолганлари, йўқ тўхтанглар, ҳали ҳаммаси яхши бўлади, бу ишларни подшохнинг душманлари қилябди, подшохнинг хабари йўқ бу ишлардан дейишар экан……

давоми бор…

Ҳурматли Шавкат ака! Эртакни давомини сиз айтиб берсангиз. Албатта, бу эртакнинг охири ижобий якунланишини кутиб қоламиз!

Хусниддин Шариф

facebook.com