Ўзлигимизни англашимиз қолди…

Ўзлигимизни англашимиз қолди…
41 views
27 September 2018 - 8:00

Durbek Mukhamedkarimovдан шедевр изоҳ!

Бир ҳомиладор она шер ов қилаётган пайтида поданинг орасида қолиб кетиб ярадор бўлди. Бир ўзи ўлар ҳолатда бўлиб ҳомиласини дунёга келтирди-ю, оламдан ўтди. Атрофда айланиб юрган қўйлар подаси шернинг боласини боқиб олиб катта қилишди.

Бир куни ов қилиб юрган бегона шер, қўйлар подаси орасида ўша шерни кўриб қолди. Не кўз билан кўрсинки, унинг биродари қўйлар билан бирга ўт чимдиб юрибди. Ов қилаётган шер поданинг олдига яқинлашса, у ҳам қўйлар билан қўшилишиб қочар, маъраганларида қўшилишиб маърар эди. Пайтини пойлаб туриб, унинг устига отилди-ю, ағдариб:

– Эй биродар, ахир сен шерсанку! – деди. Ҳалиги шер титраб:

– Йўқ мен қўйман. Баа-а..- деб ёлворди. Ов қилаётган шер унинг бўйнидан ушлади-да, бир кўлнинг олдига олиб бориб, сувда унинг аксини кўрсатди. Ўз аксини кўрган шер, ўзининг кимлигини таниб, ўз тилида ўкириб юборди. Унинг сафига яна уч тўрт шерлар қўшилиб бирга ўкиришди. Бу даҳшатли овозни эшитган атрофдаги подалар тум- тарақай қочдилар.

Қиссадан ҳисса шуки, на маданиятини на динини ва на Тилини билиб, бефойда ҳунарларни касб қилиб, тунги клубларда ўт чимдиб, ўзлигини англамай юрганлар ўша шерга ўҳшарлар. Кўлда аксини кўрган шер сингари, бизнинг тарих денгизимизга назар сол!

Ўз аксингни кўр! Кимсан?

Қаердасан?

Қандай инсонларнинг авлодисан?!

Бугунги кунда Sherzodлар бизни бу денгизга бўйнимиздан ушлаб олиб борди. Энди унда ўз аксимизни кўриб, ўзлигимизни англашимиз қолди. Акс ҳолда, ўз тилимизни йўқотиб, уларнинг тилида маъраб қоламиз….

Шоолим Шомансуров

facebook.com