Алишер Навоий тил ҳимоясида

Алишер Навоий тил ҳимоясида
23 views
27 September 2018 - 10:00

АЛИШЕР НАВОИЙ ТИЛ ҲИМОЯСИДА

“Аммо туркнинг улуғдин кичигига дегинча ва навкардин бегига дегинча сорт тилидин баҳраманддурлар, андоқким ўз хирад аҳволига кўра айта олурлар, балки баъзи фасоҳат ва балоғат била ҳам такаллум қилурлар. Ҳатто турк шуаросиким, форсий тил била рангин ашъор ва ширин гуфтор зоҳир қилурлар. Аммо сорт улусининг арзолидин ашрофиғача ва омийсидин донишмандиғача ҳеч қайси турк тили била такаллум қила олмаслар ва такаллум қилғоннинг маънисин ҳам билмаслар. Агар юздин, балки мингдин бири бу тилни ўрганиб сўзки айтса ҳам, ҳар киши эшитса билур ва анинг сорт эканин фаҳм қилур ва ул мутакаллим ўз тили била ўз расволиғиға ўзи иқрор қилғондекдур. Ва туркнинг асли хилқатда сортдин табъи мулойимроқ эрканига мундин бул-ажаброқ тонуғ йўқдурки, ҳеч қайси мунунг муқобаласида дам ура олмаслар ва сорт биажмаиҳим агар турк иборати адосида ожиздур, муҳиқ ҳам бор. Невчунки, турк алфози возии асру кўп вақтда муболаға изҳори қилиб, жузвий мафҳумот учун алфоз вазъ қилибдурки, соҳибвуқуф киши то зоҳир қилмас, инонса ҳам бўлмас.”

АЛИШЕР НАВОИЙ 15 аср.
———————————————————–
Ва бўхсамоқ лафзи адосида турк бу матлаъни дебдурки,
б а й т:
“Ҳажри андуҳида бўхсабмен, била олмон нетай,
Ман иложимдур қўпуб, дайри фаноға азм этай.”

Форсийгўй турк беклар ва мирзодалар бўхсамоқни не форсий тил била тиласаларки, адо қилғайлар?
Ва шеърнинг бино ва мадори ишққа эврулур ва ошиқлиқда йиғламоқдин куллийроқ ва доимийроқ амр йўқтур ва анда танаввуъ бор.
———————————————————–
“Шоҳу тожу хилъатиким,мен томоша қилғали
Ўзбаким бошида қалпоқ, эгнида ширдоғи бас”.

“СОРТ, САРТ” деганда Навоий бу ерда форс тилида гапирувчи ҳалқларни назарда тутган.

facebook.com