Гулнора Каримовага аталган Николай подшо узуги

Гулнора Каримовага аталган Николай подшо узуги
18 views
28 September 2018 - 16:03

Тошкент вилояти Ички ишлар бошқармаси терговчиларидан бирининг “Элтуз”га маълум қилишича, Пскентда жазони ўтаётган 55 яшар Журъат Мелиқуловга ҳужум қилишга алоқадорликда гумонланиб уч ҳужумчи ва бир буюртмачи ҳибсга олинган.

Ияги ва сонидан жарохатланган чалажон ҳолда қамоқхона яқинидаги бедазордан топилган Мелиқулов дастлабки терговда «Ўзим йиқилиб тушдим», деган.

Қўлга олинган тўрт нафар шахс эса «Халқ қонини ичган» Гулнора Каримова учун қасд олишганини айтишган.

2014 йил августида Мелиқулов ФНПЗ заводидан 100 миллион доллардан кўпроқ пулни ўмарган ва 15 йилга қамалган эди.

“Элтуз” нашри президент қизининг «чўнтаги» ҳисобланган шахснинг пичоқланига оид тергов ишига атай киритилмаган фактларни янги фильмда очиқлашга ҳаракат қилади.

Манба: Eltuz.com