Суд департаменти ҳуқуқ ҳимоячисини таъқиб қилмоқда!

Суд департаменти ҳуқуқ ҳимоячисини таъқиб қилмоқда!
19 views
29 September 2018 - 12:48

2018 йил 21 сентябрь куни Тошкент шаҳар Чилонзор тумани мажбурий  ижрочилар судининг маъсул ходими, А.Аҳмадбекова ўзига тегишли бўлган қўл телефони орқали, (+9982317933)  ҳуқуқ ҳимоячиси Фаҳриддин Тиллаевга қўнғироқ қилган.

У “Сизнинг 2012 йилдан буён, 7 миллион 235 минг 500 сўм миқдорида давлатдан қарзингиз бор. Ўша суммани тўланг! Агар ушбу суммани тўламасангиз, унда қарздорлигизни ундириш мақсадида,  барча мол-мулкингизни давлат ҳисобига ўтқазамиз…” деб айтган.

Шунда ҳуқуқ ҳимоячиси Фахриддин Тиллаев: “Ахир, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик Коедексининг тегишли моддаларига мувофиқ, муддати ўтиб кетган қарздорлик ўз-ўзидан бекор қилинади” деб кўрсатилган бўлса-да, “ нега энди Сиз  орадан 6 йил ўтгандан сўнг, сўрамоқдасиз?” деб савол билан мурожаат қилган.

Суд департаменти А. Аҳмадбекова: “Шунча йил биз Сизни изладик. Аммо… Сизни ҳеч қаердан тополмадик”, деган.

Фахриддин Тиллаев: “Мен аҳир, 4 йил-у, 5 ой муддат ичида қамоқда ўтириб чиқдим. Наҳотки, Тошкент шаҳар Чилонзор тумани  суд департаменти  бундан хабардор бўлмаса?” деб айтганидан  сўнг,  суд ижрочиси А.Аҳмадбекова  телефон гўшагини ўчириб қўйган…

Шундан кейин, ҳуқуқ ҳимоячиси Фахриддин Тиллаев Тошкент шаҳар прокуратурасига шикоят ариза билан мурожаат қилган. Тошкент шаҳар прокуратураси ушбу аризани, Чилонзор туман прокуратурасига юборган. Чилонзор туман прокуратураси эса, Чилонзор туман мажбурий суд ижрочилар бўлимининг бошлиғи А. Комиловга  юборган. А.Комилов бўлса, Фахриддин Тиллаевга, “Гарчи қарздорлик муддати ўтиб кетган бўлса ҳам, ушбу суммани Сиз тўлашингиз шарт.”деб жавоб хати ёзиб юборган…

Шу ўринда бир нарсани Сиз азизларга эслатиб ўтмоқчимиз. 2012 йилнинг 26 сентябрь куни Тошкент шаҳар Жиноят ишлари бўйича Хамза туман суди томонидан, “Мардикорлар Касаба уюшмаси”нинг таъсичилари: Фахриддин Тиллаев, Худораҳматли, Нураддин Джуманиязов ва Абдулло Тожибой ўғилларининг  “Ҳар бирларидан, 7 миллион 235 минг 500 сўм миқдорида жаримага тортиш тўғрисида” ҳукм чиқарилган эди. Ана шу қарздорлик, туя гўшти егани туфайли, йилдан-йил судиралиб келмоқда…

2013 йил  декабрь  ойида мажбурий  суд ижрочилари, Фаҳриддин Тиллаевнинг  уй-жойини кўриб чиқиб, ва тасвирга олиб, унинг  уйидан  бирон бир нарса чиқмаганидан сўнг, “уят  ўлимдан қаттиқ” деганларидек, “SAMSUNG” телевизорини тортиб олишган. Ана шундан буён, маш-маша давом этиб келмоқда…

Фахриддин Тиллаев қамоқда бўлганида, Тошкент шахар  Чилонзор тумани “Лутфий” кўчасидаги, 1- хонали уйини тортиб олиш учун ва қарздорликни тугатиш мақсадида, 2017 йилнинг декабрь ойида  Чилонзор туман  суд департаменти ўзларича комиссия составини тузиб, гарчи хонадон эгаси бўлмаса-да, уй эшигини бузиб, кирмоқчи бўлганлар. Кундуз куни босқинчиликни режалаштирган, суд ижрочиларини фақатгина, Фахриддин Тиллаевнинг қўшнилари тўхтатиб қолишган. Агар улар бўлмаганида эди, нималар ҳам бўлмас эди…

Қаранки, қарздорликни ундириш учун, фуқарони мол-мулкини талон-тарож қилгани етмаганидек, энди унинг уйини тортиб олиб, ўзини “бомж” қилиб   кўчага ҳайдаб юборишни олдиндан режалаштирган.

Бу “иш”да Чилонзор тумани маҳалла фуқаролар йиғини ва посбонлари жонбозлик кўрсатишган. Шундай қилиб, ҳуқуқ ҳимоячиси Фахриддин Тиллаев таъқиб остида қолмоқда…

Машрабжон Қаландаров