Нон қадри

Нон қадри
96 views
30 September 2018 - 10:33

Нон қадри
Бўлган воқеа

Талабалик йилларим эди янгилишмасам. Ўзбекистон эндигина мустақилликка эришиб, тетапоя бўла бошлаган йиллари. Самарқанднинг нуфузли илм даргоҳларидан бири бўлмиш қадирдон Университетда сиртдан таҳсил оляпман.

Қишки сместр бошланиб яна Самарқандга келдим. Ҳамқишлоқларимни ахтариб топдим. Улар шаҳарнинг бир чеккасида ижарада туришар экан. Мени ҳам ёнларга қабул қилишди. Хонадон эгаси шу ерлик бир киши бўлиб мени билан ижара пулини келишиб, жой қилиб берди. Қишлоқдошларим-талабалар билан анча пайтгача гаплашиб, гурунглашиб ўтирдик.

Вақт ҳам алламаҳал бўлиб қолди. Йўл юриб роса чарчаган эмасманми ўринга чўзилганим ҳамано ухлаб қолибман.

Эрталаб каллаи саҳарлаб хонодон соҳиби ҳаммани бир варакайига уйғота бошлади.

-Турларинг. Кечикамиз. Тез-тез.

Талабалар ҳам уйқсираб ўрнидан аранг қўзғолишарди. Мен бўлса гап нималигидан беҳабар кўзимни очиб атрофга аланглайман.

-Хов, сен, янги келган тез бўл, кийин тезроқ, кеч қоламиз,-деди уй эгаси.

Мен ҳам ҳамма қатори апил-тапил кийиниб талабалар сафига терилдим. Ижарада мен билан ўн чоғли талаба бор эди. Эшикдан чиқарканмиз ҳалиги одам қўлимга бир халта ва пул берди. Қарасам у ҳаммага шундай тақсимляпди.

-Қани олға ,-деди уй эгаси.

Мен ҳам қишлоқдошларим изидан йўлга тушдим. Улар тўғри шаҳарча марказдаги нон дўкони олдига боришди. Нон дўкони ҳали ёпиқ бўлиб, олдида туманот одам навбат кутиб турарди. Одамларни кўриб капалагим учиб кетди. Биз ҳам навбатга терилдик.

Бир пайт нон дўкон эгаси келиб эшикни очди. Унинг кетидан нон машинаси ҳам келди. Оқ, қора бўлка нонларни ҳизматчилар кўтариб ичкарига таший бошлашди.

Бир пайт одамлар ичкарига ёпирилишди. Қай кўз билан кўрайки бўлка онлар пештахтага ҳам терилмай шундоққина полнинг устига уюб ташланган эди. Одамлар қўлига илинган нонларни олар ва ким сумкасига, ким қопига соларди.

Ур-сур тўполон бошланиб кетди. Кимга битта, кимга иккита, кимгадир эса нон умуман етмай ҳам қолди. Мен ҳам толатўпда аранг иккита бўлка нон олгандим.

Навбатда туриб нонни пулини бериб дўкондан чиқдик. Мен билан талабаларнинг ҳаммаси ҳам нондан олишган экан. Биргалашиб уйга қайтиб келдик. Жами олганмиз 25 та бўлка нон бўлибди.

-Шунча нонни нима қилади бу киши,-сўрайман талабалардан.

-Нима қиларди, молига беради, ана қаранг оғилхонада тўртта хўкиз боқиб қуйибди ака,-деб қолди шу ерда кўпдан ижрада яшаб келаётган Омонбой. -Шу ерда тургандан кейин шунга мажбурмизда.

Бошимдан қайноқ сув қуйилгандай бўлиб кетди.

Водариғ одамлар нон тополмай, ҳатто макка ун еб кун кечираётган кунларда оппоққина бўрсилдоқ нонларни молга бериш. Жуда ғалати бўлиб кетдим.

Боя магазинда нон етмай қолиб, ҳар кимга бир зорланиб турган момо кўз олдимга келиб кетди. Аттанг, афсус олдинроқ билганимда олган нонларимни момога берган бўлардим.

Хуллас талабаларнинг айтишича бу ерда ҳар кун шундай аҳвол экан. Ҳаммамиз нонушта қилиб ўқишга жўнадик. Мен бу ерда ортиқ қололмасдим. Тушдан сўнг ўқишлар тугагач курсдош дўстларимдан ёрдам сўрадим. Улар ёнларидан жой беришди. Кейин кўч кўронимн олиб бир кунлик ижара пулин тўлаб уларнинг ёнига кўчиб ўтдим.

Универистетни томомлаб ишга тушиб кетдим. Ҳамқишлоғим Омонбой ҳам мендан уч йил кейин ўқишни тугатиб қишлоққа келди. Бир ўтиришада ўша талабалик йилларини эсладик. Мен гап орасида ўша “хозяин”ни суриштирдим. Омонбой бўлса унинг фожиали ўлими ҳақида гапириб берди.

“Бир кун ўқишдан келсам уни хўкиз бўшалиб ўласи қилиб сузиб ташлаган экан. Бечора бақирган-бақирган уйда ҳеч ким йўқлиги боис қутирган хўкиз ўз ишини қилиб юраверган. Мен келсам унинг ҳамма жойи қон. Хўкиз ҳамон ҳовлида шатолоқ отиб юрарди. Мен бир амаллаб хўкизни ем бериб тутиб боғладим. Ва “хозяин”га ёрдамга ошиқдим. У бехуш ётарди. Тез ёрдамга қўнғироқ қилдим. Касалхонада жон берди бечора. Сўнг мен у ердан бошқа жойга кўчиб ўтдим”.

Демак унинг тириклигида қилган ўша нобоп ишлари яратганга ҳам хуш ёқмабдида. Нондан азиз, нондан тўйимли неъмат борми дунёда. Эҳ, буни ҳамма ҳам тушиниб етавермайдида.

Болтабой Муҳаммад Қурбон

facebook.com