Ўзбекистон  қамоқхонасидаги турк диаспораси аъзоси қачон озодликга чиқарилади?

Ўзбекистон  қамоқхонасидаги турк диаспораси аъзоси қачон озодликга чиқарилади?
24 views
30 September 2018 - 10:59

Арслан Меҳмет 1963 йил Туркия Республикасининг Истанбул шаҳрида туғилган. Олий маълумотли. Оилали. 7 нафар фарзанди бор. Муқаддам судланмаган.

2015 йил март ойида Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг бир нечта моддалари билан айибланиб, “Нурчи”лар оқими остида фаолият олиб борган” деган гумон билан қўлга олиниб, шу тамға остида қамоққа олинган.

Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 244 моддаси 2,3,4 қисмилари билан айбланиб, 9 йилга озодликдан маҳрум этилган. Навоий вилояти жазони ижро этиш бош бошқармасининг УЯ-64/47 муассасида 4 йил ўттириб чиққан. 2018 йилнинг 18 февраль кунидан бошлаб, Тошкент вилояти Олмалиқ шаҳридаги жазони ижро этиш бош бошқармасига қарашли бўлган, УЯ-64/72 муассасида қолган  жазо муддатини ўтаб келмоқда…

Арслан Меҳмет Ўзбекистон Республикасига 1994 йил келган. Ўзбекистон ва Туркия Республикалари ўртасида дипломатия ишларини олиб борган. У Туркия Республикасининг ҳозирги президенти Режеб Тоййиб Эрдоған партиясида фаолият  кўрсатган…

Арслан Меҳмет 1994-1998 йиллар давомида  Ўзбекистон ва Туркия Республикалари ўртасида яхши муносабат ўрнатишда жуда катта меҳнат қилган. Ҳусусан, ўша йиллар давомида Туркия Республкасида бош вазир бўлиб ишлаган Тансур Чиллер хонимни Ўзбекистонда кутиб олиш учун катта жонбозлик кўрсатган…

У Ўзбекистонда биринчи навбатда  савдо-сотиқ ишларини йўлга қўйган.  Шундан сўнг, Арслан Меҳмет  ўз маблағи ҳисобидан Тошкент шаҳри Яккасарой туманида шаҳсий мактаб қурдирган. Шу мактабда 10 йил давомида раҳбар бўлиб ишлаган. Мактабни  жиҳозлар билан таъминлашда ва чет эллардан ўқутувчиларни Ўзбекистонга олиб  келиш учун, барча маблағни ўзи топган. Ўзбек ва Турк давлатларидан бир тиийн ҳам, олмаган…

Меҳмет Арслан шундай дейди: “Ўша йиллари давомида мактаб учун, қилинган барча ҳаражатлар 1 миллион АҚШ долларини ташкил этган. Мен ўша мактабда камбағал ва ночор оилаларнинг фарзандлари ўқисин ва таълим олсин деб, ўқутувчиларига ойлик маошларини ўз ёнимдан тўлаганман. Ҳозирги кунда барча чиройли замон талабларига жавоб берадиган мактаб биноси, Ўзбекистон Республикаси Ташқи Ишлар Вазирлиги ҳисобига ўтқазилган деб эшитдим. Мен қамалмасдан олдин, ўз иҳтиёримда шаҳсий, “Мерсидес-Бенс” машинам бор эди. Тошкент шаҳар Яккасарой туманида 6 хонали уйим ҳам бор эди. Бу уйга эса, собиқ МХХнинг ходимлари кириб олиб, ўз хонадонларидай яшаб келмоқдалар. Фарзандларим эса, Ўзбекистондан, депорт қилинган ва Туркия Республикасига чиқариб юборилган. Шахсий адвокатим мени қамоққа тушганимдан фойдаланиб, 100 минг АҚШ долларини оилам ва фарзандларимни алдаб, фрибгарлик йўли билан ўзлаштирган.  Ноинсоф бундан ташқари, аёлим Гулшанхондан, “Тоштурмада эрингиз учун, 1-дона телевизор, 1-дона музлатгич гилам ва бошқа нарсалар керак” деб хонадонимдаги бор жиҳозларини талаган. Ҳозирги кунда ҳеч нарсам йўқ. Ҳаммаси йўқ бўлиб кетди. МХХ ходимлари бор-бутумдан айиришди…

Қамоқда ўттирган вақтимда уйдан келган хат ва “бандерол” ҳамда “посилка”лар Туркия Республикасига қайтарилиб юборилган. Мени Навоий вилояти жозони ўташ бош бошқармаси УЯ-64/47 муассаса ходимлари: “Арслан Меҳмет ўлган” деб уйга жавоб хати ёзиб юборишганлар. Мен “ўликлар” рўйҳатига киритиб қўйилганман! Менинг хонадоним бу мудҳиш воқеани эшитиб, бир йил давомида аза тутишган. Ҳаттоки, кекса ота-онам менинг “ўлган”лигимни эшитиб, бу дунёни тарк этишди. “Зона”да бўлганимда, Навоий вилояти жазони ўташ бош бошқармасининг биринчи муовини бўлиб ишлаган, ўша вақтдаги МХХ ходими, Акмалжон Бердимуҳаммедов: “Сени ўлик танангни мана шу зонанинг ташқарисига кўмамиз! Сен ҳеч кимга керак эмассан! Туркия Республикасига “Меҳмет Арслан ўлган” деб биз хабар берганмиз! Сен Худодан ўлигим хор ва зор бўлмасин деб  дуо қилгин!” Ўша хойин мени бир неча бор юзимга тарсаки тушуриб, ҳақорат қилиб хонасидан чиқариб юброган вақтлар ҳам бўлди. Худога шукур, омонлик йиллар ҳам келди. Мен гарчи озодликка тўлиқ чиқмаган бўлсам-да, шунисига ҳам шукур, Аллоҳга ҳамду-санолар бўлсин!!! “Зона”дан тирик соғ-саломат чиққанимга шукур дейман! Мунофиқ инсонларнинг қилган ишлари юзларида қолиб кетди. Мен шу йиллар давомида кўп азоб-уқубатлар чекдим. Тошкент УЯ-1-сонли “Тоштурма” тергов ҳибсхонасида, лаҳмачиларнинг менга нисбатан қилган қийноқлари ва азоб уқубатлари туфайли, орқа умртқам  синди.  Ҳозирги кунда ҳасса билан юраман…

Қамоқхонадаги руҳий  азоб беришларига ҳам,  ҳамма-ҳаммасига тишимни-тишимга қўйиб, Аллоҳдан кечаю-кундуз сабр сўрадим.  Шу кунларга етқазганига Аллоҳга миллион бор шукурлар айтиб ҳар куни зикр қиламан!!!”

Ҳозирги кунда Туркия ва Ўзбекистон Республикалари ўртасида муносабатлар яхши йўлга қўйилди. Ўзбекистоннинг Туркия Республикасига бўлган муносабати ва сиёсати мутлоқо ўзгарди. Икки давлат фуқаролари Туркия ва Ўзбекистон Республикаларига бориш ва келиш хамда чиқиш, “виза”лари бекор қилинган бўлса-да,  нега турк диаспораси аъзоси Меҳмет Арслан Ўзбекистон қамоқхоналарида қолиб кетмоқда?  Асл жумбоғ қаерда?!

Унинг оила аъзолари, Туркия Республикасининг президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғанга мурожаат қилишдан чарчашмаяпти. Меҳмет Арсланнинг тақдири нима кечади? Ўзбекистон ҳукумати бунга қандай қарайди?

Фахриддин Тиллаев