Марҳум шоир Абдулла Ориповнинг яқинлари мерос масаласида сира келиша олишмаяпти…

Марҳум шоир Абдулла Ориповнинг яқинлари мерос масаласида сира келиша олишмаяпти…
76 views
30 September 2018 - 11:42

Тошкент шаҳар фуқаролик суди марҳум Ўзбекистон халқ шоири Абдулла Ориповдан яқинларига қолган меросни тақсимлаш масаласини кўриб чиқади. Баъзи маълумотларга қараганда, марҳумнинг беваси ва икки фарзанди ўртасида шоир қолдириб кетган жами 1 миллиард 54 миллион сўмлик мерос машмашаси юзага келган.

Шоирнинг беваси Ҳанифа Мустафоева меросни тўлиқ унинг ихтиёрига ўтказиб бериш ҳақида судга ариза берган. Аммо икки қизи онанинг бу истагига қатъиян қаршилик билдиришган. Уларнинг айтишича, отадан қолган мерос уч кишининг ўртасида тенг тақсимланиши лозим.

Суд шоирнинг қолдирган меросини 1 миллиард 54 миллион сўм миқдорида баҳолаган. Бу Тошкент шаҳридаги 4 хонали квартира, Қаршидаги коттеж, Тошкент вилоятидаги 9 сотих ер майдонини ўз ичига олган катта ҳовли ва «Каптива» автомобилидир.

Манба: hordiq.uz