Тилшуносликда таққослаш назариясига бир мисол

Тилшуносликда таққослаш назариясига бир мисол
71 views
01 October 2018 - 10:00

Тилшуносликда таққослаш назариясига бир мисол

Иккинчи Жаҳон урушидан сўнг япон халқи ғолиблар шартига кўра ғозийларга уйларидаги бор совуқ қуролларни топшириши келишилган эди. Совуқ қурол деганда ўқотар қуроллардан ташқари, ўткир тиғли аслаҳалар ҳам назарда тутилган.

Япониянинг императори оиласи 1939 йилда миллий бойлик сифатида тан олинган, бундан 700 йил олдин ясалган Хонзё Масомоне қиличини ҳам Америкаликларга топширади.

Японлардан қабул қилинган қилични АҚШлик ҳарбийлар, ғалабада иштирок этган аскарларга совға сифатида тарқатиб юборади.

Орадан бир неча йиллар ўтгач Япон Ҳукумати ўзининг Миллий бойлигини бир неча юз миллион долларга сотиб олишга қарор қилади.

Изқуварлар қилични қидиришга тушадилар. Маълум бўлишича, қилични АҚШнинг 7-кавалерия полкидаги Колди Баймер деган аскар олиб кетган экан.

Лекин бундай исм фамилияли аскар 7- кавалерия полки рўйхатида йўқ.

Исм фамилияни яна текширадилар.

Йўқ.

Шунда исм ва фамилия нотўғри ёзилганлиги маълум бўлади. Чунки, қилични олаётган аскарнинг номини инглиз эмас, япон котиби ёзган. У эса исм фамилияни аскардан қандай эшитган бўлса, ўзи англаган товушни қоғозга туширган.

Аскарнинг исм шарифи Колди Баймер эмас, Голди Бимар ёки Голди Бимор бўлиши мумкин эди.

Аммо, японлардаги товушни англаш билан инглизлардаги товушни англаш фарқ қилгани туфайли ўша аскар топилмайди ва бир неча миллион долларлик мукофот ҳалиям эгасини топгани йўқ.

Бу ерда тилшунослар ёрдам бериши мумкин. Улар ҳар бир товушни инглизлар қандай талаффуз қилади, японлар қандай талаффуз қилишини ўрганиб аниқ хулосага кела олсалар қимматбаҳо қилич эгасини топиш мумкин.

Мана шу усул Тилшуносликда таққослаш назариясига ёрқин мисол.

Қилич ҳалияи топилгани йўқ! Чунки, қилични совға сифатида олган аскар, нимани олганлигини билмаган. Шунинг учун у йўл-йўлакай бирон-бир кишига уни совға қилиб юборган ёки қилич унинг уйи болохонасида чириб кетган бўлишиям мумкин.

P.S. Менинг тадқиқотларим бундан 4800 йил аввал яшаган Ўғузхон, Ўғуз сўзининг дунё тилларида қанақанги шаклларга айланиб кетганлигига бағишланади.

Анвар Шукуров

facebook.com