Қамоқхонадаги мазлумлар ҳоли не кечмоқда!

Қамоқхонадаги мазлумлар ҳоли не кечмоқда!
38 views
01 October 2018 - 11:00

2018 йил 25 сентябрь куни маҳаллий тунги вақт билан, соати 24-00дан ўтгандан сўнг,  Тошкент вилояти Паркент туманида жойлашган, УЯ-64/75 жазони ижро этиш бошқармасида яшовчи маҳкум, 1978 йилда Андижон вилояти Балиқчи туманида туғилган Тўҳтахўжаев Нурулло ўз ётоқхонасида ўзини-ўзи ўткир  тиғли олмос билан, ўнг қўллининг катта, “артериал” томирини кесган.  Бу воқеа Жиззаҳ вилоятининг Мирзачўл тумани пахта даласида содир бўлган. Нурулло Тўҳтаҳўжаевнинг аҳволи жуда ҳам оғир. У кўп қон йўқотган….

Нурулло Тўҳтаҳўжаевни яқиндан таниган ва унинг ёнида дойими равишда пахта-йиғим теримида бўлган, Қирғизстон Республикаси фуқароси, мазлум Билоллиддин Мамаризаев бизга қўйидагиларни сўзлаб берди. Унинг сўзига қараганда, “25 сентябрь куни эрталаб соати 9-00да муасссасмиз ходимлари билан бирга паҳта-йиғим терими учун, Жиззаҳ  вилоятининг Мирзачўл тумани, “Аҳрорбек” фермер ҳўжалигига, 350 дан ошиқ маҳкумлар ишга жалб қилинаётган вақтда, Тошкент вилояти Паркент тумани УЯ-64/75 муассасасининг бошлиғи А. Л. Амиров, Нурулло Тўҳтаҳўжаевни олдига чақириб олди-да, “кеча сен бор-йўғи, 25 кг пахта терибсан. Шу ҳам, пахта териш бўлди-ми? Ваҳоланки, ҳар бир маҳкумга муассасамиз томонидан берилган буйруқга кўра, кунига 100 кг пахта териш буюрилган. Сен буюруқга қаршимисан? Ёки… Онанг келиб сени жойингга пахта терадими?” деб айтгандан сўнг, мазлум Нурулло Тўҳтаҳўжаев, “Онамга тил тегизманг! Меннинг имкониятим шунга етади. Ундан ошиқ теролмайман. Қамоқхонадан касал бўлиб чиққанман. Соғлиғим яхши эмас….”деб айтгандан сўнг, “Менга сенинг соғлиғингни қизиғи йўқ! Қамоқхонадан сени, “колонка”га юборилаётганда, “соғлом меҳнатга ярайди…” деб муассасаса ходимлари ва бош шифокорлар ҳулоса беришган. Шунинг учун, бугундан бошлаб, ҳар куни 100 кг пахта терасан! Бўлмаса, 15 суткага қамайман ва  “ишдан бош тортди!” деб 2 та “нарушения”  билан, келган қамоқхонанга қайтариб юбораман…”деди.

Шунда Нурулло Тўҳтаҳўжаев, “келган қамоқхонамга қайтаринг! Мен бари-бир пахта термайман!” деб оёқ тирраб олган эди. Муассаса бошлиғи А. Л. Амиров, Нурулло Тўҳтаҳўжаевни “Эй онангни… сани!” деб уруб дўппослади. Оёғининг остига олиб, ҳоҳлаган жойига тепди. Нурулло Тўҳтаҳўжаевнинг бирдан маззаси қочди ва ўша жойда бўлган Тез тиббий ёрдам шифокорлари мазлумга ёрдам кўрсатишди ва уни Мирзачўл тумани Марказий шифохонасига олиб кетишди…

У кечқурунги вақт билан соати 10-00да айни, “Одбой” вақтида шифохонадан қайтиб келди. Ўз жойига кириб ётди. Бироқ… Шу ётоқҳонада Нурулло ўзини-ўзи ўткир тиғли олмос билан очган ва хонадан ташқарига чиқиб кетган. Унинг қўлидан оққан қонни, тунгги вақтда маҳкумлардан бири ташқарига чиқан ва  Нурулло Тўҳтаҳўжаевнинг қўлидан қон кетаётгани кўрган, “Тез тиббий ёрдам” бўлимига хабар берган…

Агар ўша жойда хабар берилмаганида эди, мазлум Нурулло Тўҳтаҳўжаев оламдан кўз юмган бўлар эди.

Ҳозир мен Нурулло Тўҳтаҳўжаевнинг аҳволидан ҳабардор эмасман. Менинг билганларим фақат шулардан иборат…”

Бизга келиб тушаётган маълумотларга қараганда, ҳамма “колонка”ларда мазлумларга нисбатан муассаса ходимлари томонидан, “давления” қилинаётгани тўғрисида хабарлар  келиши давом этмоқда….

Фахриддин Тиллаев