Ўзбекистон қамоқхоналарида номозхонларга босим ўтказилмоқда

Ўзбекистон қамоқхоналарида номозхонларга босим ўтказилмоқда
59 views
02 October 2018 - 10:00

Тошкент вилояти Пскент тумани, УЯ-64/75 Жазони ижро этиш бош бошқармасида, Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 159, 244  моддалари билан айбланиб, 16 йил-у 7 ойга озодликдан маҳрум этилган, ҳозирги кунда, “колонка”да қолган жазосини ўтаб келаётган, Қирғизстон Республикасининг фуқароси, Билолиддин Мамаризаев Шаҳобиддинович билан суҳбатлашдик.

Суҳбатдошимиз шундай дейди: “Жазони  ижро этиш  муассасамизда 56 тадан ошиқ, диний “статья” билан қамалганлар мавжуд. Шу туфайли, куни-кеча муассасмизда мажлис бўлиб ўтди. Мажлисда бир гуруҳ масъул ходимлар биз билан ҳамкорликда суҳбат ўтқазишди.

Йиғилишда: “Муассасада намоз ўқиш умуман таъқиқланади! Кимда-ким намозни ошкора равишда ўқиса, ўша маҳкумга нисбатан чора кўрилади. Умуман олганда, намоз ўқиш, “Режим”га ҳилоф деб биламиз. Ташқарида ҳам, намозхонлар давлат томонидан қаттиқ назорат остига олинган. Шунинг учун ҳам, Сизларни олдиндан огоҳлантириб ўтмоқдамиз…” деб айтганларидан сўнг, бир гуруҳ диний “статья” билан қамалганлар сўзга чиқиб, “Ўзбекистон Республикаси ЖИКсининг (Жиноий Ижро Кодекси) 12-моддасида, ҳар бир маҳкум диний вазифаларини ўташлари мумкин. Бундан ташқари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 24 октябрь куни №585- сонли қарори қабул қилинган. Ана шу қарорга кўра, ҳар бир маҳкум муассасада диний вазифаларни бажаришилари  шартли равишда белгиланади. Уларни таъқиб ва тайзиққа олиш мутлақо йўл қўйилмайди…” деб ҳозирги президентимиз Ш.М. Мирзиёевнинг имзоси асосида тасдиқланган бўлса, яна нима керак? Бу қарор ҳар бир жазони ўташ муассасида яъни, “штаб”нинг киравериш файесида катта ҳарфлар билан ёзиб кўрсатилган бўлса-да, нега энди, “режим”га ҳилоф равишда иш бўлар экан?” Аҳир, бу қонун ва қарорлар хўжа кўрсинга-ми?”   деб савол билан мурожаат қилган эдик.

Ўша маъсул ходим, савол билан мурожаат қилган маҳкумларнинг фамилия ва исимларини ёзиб олди. Ўзи эса, индамасдан, шаҳдам қадамлар билан хонадан чиқиб кетди.

Гарчи муассасамиз ходимлари олдиндан бизларни огоҳлантиришган бўлсалар-да, “биз барибир намозни ўз вақтида ўқиймиз” деб бир қарорга келишдик….”.

Фахриддин Тиллаев