Тилшуносликда таққослаш назариясига бир мисол – 2

Тилшуносликда таққослаш назариясига бир мисол – 2
36 views
03 October 2018 - 9:00

2.ТИЛШУНОСЛИКДА ТАҚҚОСЛАШ НАЗАРИЯСИГА БИР МИСОЛ

Француз археологлари экспедицияси 1973 йили туркийларнинг илк ўчоқларидан бири Авғонистоннинг Балх вилоятидаги Ойхонтепа ёдгорлигида қазишма ишларини олиб борадилар ва эски шаҳарни топадилар. Бу шаҳарни юнон лашкарбошиси Александр Македонский Ўғузларга куёв бўлиб уларнинг подшоси Оксиарт (Ўғузберк)нинг қизи Ўғузона (ОксАна)га уйлангач қайтадан қурдиради. Тарихда бу шаҳар Окс Искандарияси номи билан муҳрланган.

Бу шаҳарни ўзбек олими Ртвеладзе Ойхонимтепа деб атайди. Сабаби Ойхон сўзи ҳозирги ўзбекларда аёл кишининг исми. Шунинг учун у шаҳар Ойхон дейилиши нотўғри. Ойхонимтепа дейди, асли грузин бўлган ўзбек олими. «Ҳа, Ртвеладзенинг хулосаси тўғри!!!»-дейишади сизга профессору, доцентлар, тарихчи ва археологлар. Нега?-десангиз. Ахир у киши АКАДЕМИК!!! Бекорга бу унвонни олмаганлар ахир! Гап тамом вассалом!

Кечирасиз, жаноб Ртвеладзе. Ўзбекистон тарихи, археологияси учун қилган хизматларингизни ҳурмат қиламиз. Истасангиз сизни ўзбек халқининг фарзанди сифатида қабул қиламиз. Аммо, ўзбек менталитети билан яхши танишмаганлигингиз учун эътироз билдиришга рухсат берасиз.

Туркий халқлар ўтакетган ўжар ва анъаналарга содиқ халқ! Уларнинг ҳеч қайси бири Отаси Туркнинг исмини мана неча минг йилдирки, унутганлари йўқ, ин ша Аллоҳ унутмайдилар ҳам. Улар анъаналарга шунчалик содиқки, ҳар қандай кишининг номини ўзларининг уруғлари, қабилалари номига қўймайдилар. Бунга фақатгина Ўғузхон сазовор бўлган холос. Чунки, у дунё тарихида биринчи бўлиб Шоҳлар, Султонлар авлодини бошлаб берган шахс сифатида қолади. Ҳозирги пайтда дунёда икки юз миллиондан ортиқ Ўғузлар яшаяпти. Туркийларнинг анъанага содиқлигига бир мисол, жаҳонни титратган Ғазнавий, Чингизхон, Амир Темур каби фотиҳлар ҳам уруғ ёки қабилага ном сифатида ўтмадилар. Хон авлодидан бўлмаган киши бирон жойга Подшо бўлса, барча туркийлар бирлашиб, у ерга Хон авлодини ўтқазишни ўзларининг бурчи деб билганлар. Хонлар ўлим жазосига ҳукм қилинганда ҳам уларни қонини оқизиш мумкин бўлмаган. Улар ипак билан бўғиб ўлдирилганлар. Агар Хон ўлса-ю, унинг ўғли бўлмай, хотини ҳомиладор бўлса халқ фарзанд туғилишини кутган. Агар ўғил туғилса қолган, қиз бўлса, бошқа Хонга хизматга кетганлар. Бутун дунёни титратган фотиҳ Амир Темур нега ўзини Хон деб эътироф этишга журъат қилолмаган буни сиз тушунармидингиз? Султон суягини хор этманг дегани ана шу бўлади.

Ҳали замон келади, ўзбеклар тарихнинг ҳар бир варағи, парчаси тугул, ҳар бир заррасини қайтадан текшириб ўз хулосаларини айтади.

Ана шу ишни камина бошлади. Тарихнинг бу зарраси СЎЗлар.

Француз экспедициясининг хулосаси тўғри, жаноб академик.

Бу сўз Ойхонимтепа эмас Ойхонтепа.

Энди Ойхон ким деган масалага келсак. Бу исм Ўғузхоннинг отасининг исмидир. Шунингдек, Ўғузхоннинг ўғилларидан бирининг исмиям Ойхон. Ойхон сўзи ҳозирги тарихини унутаёзган ўзбеклардагина аёл кишининг исмини англатади.

Ойбоқ, Ойхўжа, Ойбек каби исмлар эркакларники бўлиб, ҳозирги пайтда фақатгина Ойбек исми ўзбекларда кенг тарқалган.

Ойхон сўзи ҳозирги пайтда сал бошқачароқ шаклда Ойхонгурон -Оҳангарон сўзида турибди.

Энди дунё халқлари тилларида бу улуғ сўз бошқача шаклларда мавжуд. Ахир бу сўзга 4800 йил бўлган.

Ойхон сўзининг бошқача шакли голландларда Йохан шаклида бор. Яҳудийларда ЙоХанаан, немисларда Иоганн, фин ва эстонларда Юхан, инглизларда УиГан, Игон ва ниҳоят русларда Иван шаклини олган.

Туркий тилларда ўзаклар кетма-кетлиги алмашуви деган қоида бор. Мисол учун ТемирХон, ХонДамир, КанТемир, Бойқора, Қорабой, ШерАли, Алишер, Темирбек, Бектемир, Қобилжон, Жонқобил ва ҳ.к. Худди ана шу қоидага кўра Ойхон сўзи ХанОй сифатида Ветнамда бор. Яна битта пойтахтда бу сўз бор Жанубий Африка давлати пойтахти Йоханнесбургда.

Ҳа, айтмоқчи дунёда ўзларининг Ўғузхон авлоди эканлигини унутган халқларни қўшиб ҳисоблаганда ўғузлар сони бир миллиарддан бемалол ошади.

Ханой сўзи бекорга Веътнамга бориб қолмаган. Аслида веътнамликларнинг отаси туркий – ўғуз. Онаси хитой. Ветнам аслан ҒетМан сўзининг ўзгарган шакли. Ғетман немисларда Гетман, бизда эса МанҒит бўлиб турибди.

Қорахитой – Индонезия, Малайзия сўзларидаги Аз ҳам ўғузни англатади. Европалик олимларнинг аниқлашича Осиёнинг 8 фоиз аҳолиси Чингизхон авлоди эмиш! Йўқ, ундоқ эмас Чингизхоннинг ўзи ЧинЎғузХон – Ўғузхон авлоди.

Европада ҚўнГарлар – Ҳунгар – Венгерлар ўзларининг туркий эканликларини ниҳоят тан олдилар. Европадаги Гот (немис, инглиз, ИсКан (ЎғузХон, ЎзГан, ИсХон)динавиялик)лар ҳам Ўғузлар. Бу фикрни ин ша Аллоҳ исботлайман.

Анвар Шукуров

facebook.com