Бойсун бозорида бир бурда нон учун исён кўтарилди

Бойсун бозорида бир бурда нон учун исён кўтарилди
70 views
03 October 2018 - 10:00

2018 йилнинг 23 сентябрь куни кундузги вақт билан соати 10-00 да, сотувчи Назаров Боходир, фуқаро Шарипов Аҳмадга, бир қоп унни 145-150 минг сўм миқдорида сотаётган вақтда ўзаро жанжаллашиб қолишди. Бу воқеани гувоҳи бўлган, бойсунликлар бир зумда гув этиб, тўда бўлишди. Ўзаро-тортишув охири, ёққа йиртишга олиб келди. Сотувчи билан олувчи ўртасида катта жанжал бўлиб ўтди. Натижада, савдогарнинг юз-кўзлари кўкариб, оғиз-бурни қонга бўялди. Уларни икки томонга ажратадиган бирон бир инсон зоти ҳам топилмади. Ҳамма “энди нима бўлар экан?” деб воқеани кузатиб туришди. Аксига олиб, оломон ичидан сотувчини, “қўллаб-қувватлаган”лар ҳам бўлди. Улар унинг ичига ва “орқа”сига теппиб,  унга ҳайриҳоҳ билдиришди…

Оломон ичидан кимдир, Бойсун тумани ИИБининг ходимларига телефон орқали, маълумот берган экан. Бир зумда бир гуруҳ миршаблар, бозор атрофини ўраб олишди. Туман ИИБининг ходимлари, олувчи ва жанжалга ҳайриҳоҳ бўлган, хамда аланга ўтига, ёғ сепиб, уни “исён”га айлантирган кимсаларнинг 4-5 тасини қўлларига кишанлар солиб,  ИИБига олиб кетишди…

Сотувчининг юз-кўзи қонга бўйялганлиги туфайли, “Тез тиббий ёрдам” машинасини чақиртириш ва Бойсун тумани Марказий Шифохонасига олиб кетишди…

Шундай қилиб, “исён” бир зумда бостирилди. Оломон воқеа жойни  тарк этди. Туман ИИБининг ходимлари эса, Ўзбекистон Республикаси МЖТКсининг бир нечта моддалари билан, “Исёенчилар”га нисбатан “маъмурий иш” қўзғатиб, “Иш”ни судга оширганлар. Бойсун туман суди ҳали бир тўхтамга келган эмас…

Энди, Бойсун туманида ун ва ноннинг нарҳи тўғрисида икки оғиз сўз.

“Бойсун-Бозори”нинг марказидан анча юқорида бўлган қисмида нон ва ун маҳсулотларини сотадиган дўконлар мавжуд. Шу дўконда ҳозирги кунда “Ўзбекистон жайдари” унининг 1 кг нархи, 5.500 сўм, “Қозоғистон Оқ Олтин” унининг 1 кг 8.500 сўмни ташкил қилмоқда.   Бозор расталарида сотиладиган, 1-дона бўлка нонининг нархи, 1800-2000 сўм, уй нони эса, 3000 сўм атрофида сотилмоқда.  50 кг бир қоп уннинг нарҳи, 145.0-150.0 минг сўмга етган. “Бунинг ҳаммасига Ўзбекистон бозорида долларнинг қимматлашиб кетаётганлиги сабабли, нарҳ-наволар осмонда…” деб оддий фуқаролар айтишмоқда…

Аммо….

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 20 сентябрь куни “Ун ва нон маҳсулотларини нарҳини белгиллаш ва  чора-тадбирларини ишлаб-чиқиш тўғрисида”ги қарори ОАВ орқали эълон қилинган бўлса-да.

Бироқ…

Бу қарорга кўра,  “ун ва нон маҳсулотларини нархларини фақат бозор белгилайди” деб кўрстилган. Бу қарорни жамоатчилик қандай қабул қилмоқда?! Ўзбекистон аҳолиси бу қарорга тайёрми? Жойларда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорини ижро этишда муттасади раҳбарлар қандай ёндошмоқда? деган саволлар “болалаб” кетган…

Баъзи бир,“маддоҳ”лар эса, қўшни Республикаларни мисол келтириб, “бизда ун ва нон маҳсулотлари арзон. Масалан, Қозоғистон Республикасида бир дона ноннинг нарҳи, 2 АҚШ доллари туради!”деб ҳалқни чалғитишга уринишмоқда. Ўзбекистонда-чи! Оддий ҳалқнинг бир бурда нондан бошқа ҳеч ваққоси йўқ. Айрим  оилаларда,“қора қозон”ни қайнатиш, муаммога айланиб қолган. Бойсунликлар нинг азалдан  бир гапи бор. “Бойсунда ё зўр яшайди! Ёки, шўр яшайди!…”

Фахриддин Тиллаев