Ўзбекистонликлар алоқа учун ўн марта кўп ҳақ тўлайдилар!!!

Ўзбекистонликлар алоқа учун ўн марта кўп ҳақ тўлайдилар!!!
76 views
03 October 2018 - 11:00

Ассалому алайкум муҳтарам юртдошлар!

Мен бир вақтнинг ўзида Қирғизистоннинг ва Ўбекистоннинг алоқа операторларининг хизматидан фойдаланаман.

Россияга борганда у ердаги алоқа операторининг хизматидан фойдаланаман!

Мени бир нарса ҳайратга солади! Уларнинг хизмат ҳақи билан ўзбекистон операторларининг хизмат ҳақи ўртасидаги фарқ ўн марта!!!!!!!

Яъни ўзбекистонликлар алоқа учун ўн марта кўп ҳақ тўлайдилар!!!

Қирғиз ва руслардан ўн марта бой яшашимизни шундан билиб олдим. Бизнинг яна бир сифатимиз «ғинг» дейишни билмаймиз. Мамлакатимизда ишлаётган, бизни сигирдек соғаётган алоқа оператори бебелиска пулларимизни амалдорларимизга юз миллионлаб пора сифатида берса ҳам «ғинг» демадик.

Пора берган алоқа операторини чет элда суд қилишяпди. Шунда ҳам «ғинг» демаяпмиз. Нима учун бизнинг текширувчи идораларимиз бизни сигирдек соғаётган алоқа операторларига «ғинг» демайдилар? Улар уят ва инсофни йиғиштириб «бой» ҳалқимизнинг пулини шилиб олаётган алоқа операторларидан пора олаётганлари ростмикин? Тили қисиқмикин? Наҳотки бу соҳадаги порахўрлик бўйича жиноят ишини очиш ва судда кўришни яна швейцария прокуратурасига топширсак??????

Шахсан мен алоқа операторларининг ишидан норозиман! Ўтган йили декабрь ойида шу масаланинг бир қисмини кўтарган эдим. Яна кўтаришга мажбур бўлдим…

Азиз юртдошлар! Эҳтимол мен адашаётгандирман? Тирноқ остидан кир қидираётгандирман? Хатоларимни кўрсатиб мени тўғри йўлга солиб қўйсанглар миннатдор бўлардим!

Рустамжон Усмонов

facebook.com