Виждонсизликнинг чегараси борми?

Виждонсизликнинг чегараси борми?
21 views
03 October 2018 - 10:23

Виждонсизликнинг чегараси борми?

Баъзи одамларга тушунмайсан киши. Мақсад-муддаосига мувофиқ келмаган ҳар қандай ҳолатга ҳақсизлик тўнини кийдиришга уринадилар. Ундайлар учун виждон, инсоф, ижтимоий адолат, миллат деган сўзлар мутлақо ёт. Қуйида  ана шутоифадаги ода м – Мўътабар Таджибаева ҳақида мулоҳазаларимни билдирмоқчиман.

Яқинда ижтимоий тармоқларда Мўътабар Таджибаева ҳақида бир мақолага кўзим тушганди(“Почему Мутабар Таджибаева стыдится собой?”). Бу аёлни анчадан бери айёр ва фақат ўзи шахсий манфаатларини ўйлайдиган худбин шахс сифатида билсам-да, бироқ бунчалик қабиҳликларга боришини билмагандим.

Айниқса, сўнгги вақтлардаги М.Таджибаеванинг интернет саҳифалари ва ижтимоий тармоқлардаги чиқишларини кўриб, бунга тўлиқ амин бўлдим.

Охирги йилларда “ҳуқуқ ҳимоячиси” Н.Атаевага қарши кампанияни бошлаган бўлса-да, уни обрўсизлантириш мақсадида жуда кўп уринишлари зое кетди.

Эндиликда М.Қурбонов, З.Алиев ва Б.Хасанларни ёқлаб чиқаётган ва улар Ўзбекистонга киритилмаганлиги бўйича фаол ахборот хуружлари олиб бораётган М.Таджибаева, аслида, улардан ҳеч қайси бирини ғоявий жиҳатдан қўллаб-қувватламайди, аксинча, уларга тескари равишда фикрлайди. Тахминимча, айни пайтда М.Таджибаеванинг уларга нисбатан хайрихоҳлиги сабаби– улар Ватанга қайтишса, ўзи учун ҳам Ўзбекистонга йўл очилади.

Шу ўринда айтиш жоизки, М.Таджибаевани Ўзбекистонга қайтишдан мақсади Ватан соғинчи ёки яқинлари дийдорини кўриш, деган фикрга ишонгинг келади.Лекин,бу истакни кўпроқ “ўз олиб бораётган иғвогарлик фаолиятини янада кенгайтириш ва бунинг натижасида кўпроқ даромад кўриш”, деган жумла билан изоҳлаш айни ҳақиқат бўлади.

Эътибор қилинг: М.Таджибаева қамоқдан озодликка чиққандан сўнг, дастлаб 2008-2009 йилларда “донор”лар томонидан мукофотлар билан тақдирланиб, моддий ва маънавий ёрдам олиб турган бўлса-да(2008 йилнинг ноябрида «Мартин Энналс», шу йилнинг декабрида Франциянинг «Эркинлик, Тенглик, Қардошлик» мукофотини, 2009 йилда эса “Алоҳида жасурлиги учун”), кейинчалик, ҳатто уни қўллаб турувчи халқаро ташкилотлар ҳам қўлини ювиб, қўлтиғига уришди. Нега? Боиси шундаки, у 2009 йилда Францияга борганидан сўнг,“Ўзбекистондаги қамоқда ошқазон саратони касаллигини орттириб олганлиги”ни важ қилиб, Франция ҳукуматидан  молиявий ёрдам сўраган. Ваҳоланки, эксперт текширувларидан сўнг, унда бор-йўғи ошқозон гастрити касаллиги борлиги аниқлангачгина, молиявий маблағлар бериш тўхтатилган. Бу ҳолатдан халқаро ноҳукумат ташкилотлар вакиллариҳам хабар топишгач, бундай ёлғончи, манфаатпараcт шахсни молиялаштиришни дарҳол тўхтатишган.

Шундан буён М.Таджибаева бор-йўғи “сиёсий қочқин”ларга бериладиган нафақа пули эвазига турмуш кечириб келмоқда. Ҳатто ўз ҳасадгўйлиги ва фел-атворидаги бошқа нуқсонлар оқибатида орттирган касалликларини даволатиш учун ҳам, кези келганда, маблағ топа олмайди.

Шунинг учун ҳам, Н.Атаева билан бўлиб ўтаётган суд жараёнига адвокат ва таржимон ёллаш учун ҳам маблағ топа олмасдан, тиланчилик қилиб, безбетларча бошқалардан ёрдам сўраб юрибди.

Буни қарангки, кимнинг ишлари озгина юришиб қолса, унга ҳам тош отишдан ўзини тийиб тура олмайдиган бу аёл энди Канадада истиқомат қилувчи Исмат Хушевга ҳам тош отишни бошлади. И.Хушевнинг унга қандай зиёни тегяпти – ҳайронсан киши.

У аёл бошқалар номини ёмонотлиққа чиқарса, улар устидан мағзава ағдарса, шундан роҳатланади, чамамда. Бу борада М.Таджибаевада анчагина тажриба бор. Ҳамюртларининг айтишича у Фарғонадаюрган кезлари 2000 йилларнинг бошидажуда кўп одамларни шантаж қилиб, шу йўл билан тирикчилик қилган. Кўпчиликни қақшатиб, норози қилган. Шу боис у аёл ҳақида танишлари бирор жўяли фикр айтмайди.

Шаллақилиги, юзсизлиги ва манқуртлиги учун барча ёр-биродарлари, ака-ука, опа-сингиллари у билан алоқани аллақачон батамом узишган, тўғрироғи, М.Таджибаевани “оқ қилишган”.

Ўзбекистонга келиш учун бўхтон маломатлар тарқатиб юрган М.Таджибаевани ўз Ватанида уч-тўрта манқурт ҳамтовоқларини ҳисобга олмаганда, кимнингдир қучоқ очиб кутиб олиши даргумон…

Энди айтинг-чи: одамга бундай ортиқ хўрлик ва маъанавий жазо борми?! Ор-номуси, виждони ва она Ватанини кимлардир ташлаган чой-чақага сотиб, ўзидан “ҳақиқат куйчилари”ни ясаб олганларга, одатда, тақдирнинг аччиқ ҳукми шундай бўлади!

Саидахрор Азимий

Таҳририят почтасига келган мактуб