“Пошшо довюрак, лекин кўнгли бўшми, билмадим”

“Пошшо довюрак, лекин кўнгли бўшми, билмадим”
28 views
03 October 2018 - 13:50

Наманган вилояти депутати Олимжон Тўхтаназаровнинг гўёки пора олаётгани акс этган ДХХ репортажи ҳақидаги лавҳамизга бир ўқувчимиз мана бундай муносабат билдирди:

Ҳамма адолат оғизда ҳамон. Каримовдан кейин ҳам адолат юзасида ҳеч қанақа силжишни сезмадим.

Адолат умуман йўқ.

Уй-жойдан зарурроқ ва муҳимроқ бўлган адолат керак халққа!

Давлатимиз фақат қурилиш, иш жойи яратиш, инвестиция, ремонт ишлари билан овора-ю бошқаси билан иши йўқдек.

Агар ўрис бирон жойга хат билан чиқса( хозиргачаям), албатта ҳожатини чиқаришади. Ўрислардан ҳамон қўрқишади, лекин ўзини қора кўзидан қўрқишмайди. Хоҳлаганча эзиб,тазйиқ ўтказишади.

Манимча, суд, прокуратура ва милиция ходимлари батамом тугатилиши керак (негаки эски ходимлар ноҳақлик йўналишида ишлаб, ҳақ йўлни мутлақо тан олмайдиган бўлиб қолгандек, ёҳуд бутунлай раҳбар ва ходимлар тозаланиши керак. У иш жойидан бошқа иш жойига сакратмасдан(Сийламасдан.”Сийлаганни сигир билмас,сийпаганни ёмон билмас”, дейишган).

Пошшо отчаянный-ку (довюрак), лекин кўнгли бўшми, билмадим?

Очиғи тушунмадим.

СССР пайтида бу даражагача бормаган ҳеч. Ҳокимиятга ёки прокуратурага ёздинг, ўша заҳоти уйингга югуриб келиб, ёки чақиртириб, ишинг ижобий ҳал бўлмасдан қолмасди.

Ҳайронман, бу тепса тебранмас, безбет, қонунбузар, халққа азоб берадиган ходимлар қаердан йиғиб олиб келиб, юқори лавозимларга тайинланган?

Ҳудди атайлаб йиғиб қўйгандек.

Назаримда, тахтда ўтирганлар халққа ишончи йўқдек, фақат ўз ходимларига ишонаётгандек.

На контроль бор, на жавоб ёзиш. Фақат отписка… отписка.. отписка. Юзма юз гаплашиш нормадан чиқиб кетган бамисоли.

“Қамалди, кейин чиқди”ларни ўқиб чарчади одам. Майнавозчилик турган битгани. Дунёда одил, ҳожатбарор инсон қолмагандек.

Манба: Би-Би-Си Ўзбек