Бойсунда бир литр сувнинг нархи қанча?

Бойсунда бир литр сувнинг нархи қанча?
17 views
04 October 2018 - 10:00

Жонажон ўзбекистонимизда 70 йиллар атрофида ўзбек ва ҳинд фильмлари суратга олинган эди. Бу фильмнинг номи, “Али бобо ва қирқ қароқчи”…

Шу  фильмдан кичкинагина сюжет келтириб ўтсак-да, ундан сўнг, сиз азизларга мақсадимизни аён қилсак.

Фильмда: Бош рольни ижро этган (Дхармендра) Алибобо отасининг тирик жасадини от аравага ортиб, ўз хонадонига олиб келади. Отаси (Зикир Муҳаммаджонов) ўлимидан олдин васият қилади. Шунда ўз юртининг бир ховуч  сувидан ичмоқни сўрайди. Сувга борган, Маржина (Ҳема Малина)  бир кўза  сувни 5 дирҳамга сотиб олади.

Буни эшитган отаси: “Сувни пулга сотиб олмоқдамисизлар?”деб ўғлидан сўрайди. Отаси, Алибобога: “Гулобод  ҳалқини сув билан таъминлашни, ўз зимманга ол! Берган васиятимга кўра,  ваъдангни устидан чиқасан!” деб  илтимос қилади.

Алибобо отасига берган ваъдасининг устидан чиқиш учун, қароқчи, Абу Ҳасаннинг бойлигини ўмаради ва Гулобод қишлоғига сув келтиради. Гулобод қишлоғи сув билан таъминланада ва халқи Алибободан бир умр миннатдор бўлади…

Бу энди афсона, эртак ёки ривоят бўлиши мумкин. Аммо… Гоҳ-гоҳида ўтган замон билан ҳамнафас бўлиб яшаш, ҳозирги замон билан тенгма-тенг бўлиб қолди шекилли.

Сурхондарё вилоятининг тоғли Бойсун туманида сув масаласи катта муаммога айланиб бўлган. Бойсунликлар ҳар йили Аллоҳга нола қилиб; “Эй, Худо! Бизнинг тоғли Бойсунга ҳам, қор ёки ёмғир ёғдир! Сувдан бизни бенасиб қилмагин!” деб дуо қиладилар ва орада сув тўғрисида қўшиқ ҳам хиргойи қилиб қўйишади:

Сўз хотин сузма хотин кўланкаси майдон хотин.
Ёмғир ёғсин кўл бўлсин хирмонимиз мўл бўлсин…
Ёмғир ёғди мўл бўлди. Ризқи-рўзимиз кўп бўлди.
Далаларимиз хирмонга тўлди. Ўҳ-ўҳ-ўҳў….

Бойсун туманининг ўртасидан катта бир сой ўтган. Сойнинг нариги томонида “Пасурҳи”, “Кўчкак”, “Сариосиё” ва “Авлод”  қишлоғлари мавжуд.

Сойнинг бу томонида эса, шаҳарликлар яшайди. Шу сойнинг асосий сув келиш манбайи “Авлод” қишлоғидир. “Авлод”  қишлоғидан оғиб ўтган барча сув бутун бойсунликларни сув билан таъминлайди. Бу сувлар эса Бойсун тоғларида ёққан қор ва ёмғир эвазига ҳосил бўлади…

Шу қишлоқдан сув келтириш учун, собиқ иттифоқ даврида яъни, 70 йилларда Бойсун туманига, 200-300 ҳажимда қувурлар ётқизилган эди. Ана шу қувурлар орқали Бойсун шаҳрига, “водопровод” ўтқазилган эди. Ҳозирги кунда бу қувурлар ўз вақтини ўтаб бўлган ва ер остида чириб ётибди. Кранга сув келиш умуман тўҳтаб қолган. Қисқасини айтганда, бойсунликлар мутлоқо сувдан узулиб қолишган…

Бундан фойдаланган собиқ миршаб, собиқ бозорқўм ва бугунлик кунда Бойсун тумани, “Сув оқова ва ободонлаштириш” ташкилотининг раҳбари Шавкатжон Қодиров ҳар бир литир сувни бойсунликларга қимматига сотмоқда.

Сотилган  маблағ эса, ташкилотга келиб тушмайди-да, “водавоз” машина эгалари ва шу ташкилот ходимлари ўртасида тақсимланади. Бу ҳам етмаганидек, ҳар бир маҳаллада, “мироб”чилар мавжуд. Бу миробчилар ҳоҳласалар қувурга келаётган сувни очишади. Ҳоҳламаслар, очишмайди. Унинг устига ҳар бир фуқародан пул талаб қилиб, 2-3 соат давомида сувни оқизиб қўйишади…

“Ўғрини қароқчи урди!” деганларидек. Шундан кейин, “Алибобо” ва “Абу Ҳасан” ўртасида жанг кетади. Яъни, “яшаш учун кураш”.

Излаган бари-бир имконият топар экан!  Бойсунликлар ҳар бир хонадонда 10-20 тонна сув кетадиган ,“ЕР ҚУДУҒИ”ни қазишган. Шу қудуққа 50 тонна сув хажмида кетадиган, катта ва кичик,  “водовоз”машиналарига сув келтиришиб,  ҳар бир машина учун,  50, 100 минг сўм атрофида сувни сотиб олишади. Бу ҳам, майлига  иложи етган фуқаролар қилишлари мумкин.

Аммо…

Камбағал, ночор, бечора ва мискин оилалар нима қилишади? Кечаси билан ухламай, ён қўшниларига “водопровод” кранига келган сувдан фойдаланиб, қолса-қолди. Агар борди-ю уйқу зўрлик қилиб, ётиб қолса-чи? Унда урди Худо! Эртаси куни сув можороси бошланади…

Қишлоқда яшайдиган аҳоли эса, эшакка, “филак”ни ортиб, 10-15 киллометр йўлни  босиб, катта сойдан сув олиб келади.

Бироқ…

Пиёдалар-чи? Пақирни қўлга олишган аёллар ва болалар кун бўйи сув излашади. Жойи келганда бир пақир сувни ҳам сотиб олишади…

Сойдан шаҳарга сув келтириш учун, аёллар ва болалар 20-25 киллометр йўл босишади. Йўлда кимнингдир пақиридан сув оғдарилади. Ёш болалар йиғлашади. Ҳеч кимса бунга эътибор бермайди. Катталар эса, асаблар тортилган бир бало қилиб бўлса-да, “Пасурғи” қишлоғи баландлигидан чиқиб олса-ю, шу қуруб кетгир сув муаммосидан қутулишни ўйлашади. Ҳар куни мана шу машмаша  давом этади.

Сой бўйида яшаётган фуқаролар эса, шу сойга аҳлат ва чиққиндиларни ташлашдан нарига ўтишмайди. Сувдан баҳам кўрган оддий ҳалқ эса,  “дизентерия” касалига чалинади. Марказий шифохонада ётган бемор учун, дори-дармон ташиш билан овора-ю, сарсон ва саргордон бечора бойсунликлар “тақдиримга ўт тушсин!” деб ўзини-ўзи қойиб, ҳам қўйишади….

Ўзбекистон Республикаси президенти  Ш.М.Мирзиёев, “сайлов олди компанияси” даврида, “2018 йилнинг сентябрь ойида Бойсунга сув келтираман!” деб ваъда берган эди. Шу ваъдага мувофиқ, бугунги кунда Бойсун туманини сув билан таъминлаш мақсадида, “Ҳўжайимайҳона” ва “Авлод” қишлоғларидан сув қувурлари тортилмоқда.

Агар шу лойиҳа амалга ошса, бойсунликлар тўла сув билан таъминланади. Оҳир-оқибат бойсунликлар, “Абу Ҳасан”га ўҳшаган қароқчилардан қутилади. Ҳозирги  кунда, “Алибобо” кеча-ю-кундуз Бойсунга сув келтириш учун, ҳаракат қилмоқда. “Эртагимиз” шу жойга етганда тамом!

Фахриддин Тиллаев