Банк мижозга хизмат қилиши керакми? Ёки…

Банк мижозга хизмат қилиши керакми? Ёки…
23 views
05 October 2018 - 10:00

Сурхондарё вилоятининг Бойсун туманида бор-йўғи, уч дона банк бор. Булар: “Қишлоқ хўжалик банки”, “Агро Банк” ва “Халқ Банки”…

Бу банкларнинг фаолияти мутлоқо талабга жавоб бермайди. Банк ходимлари ҳоҳласа ишлайди. Ҳоҳламаса банкни тўғри келган вақтда, ёпиб кетаверишади. Ҳудди-ки, банк отасидан қолган мулк бўлса-ю, уни ўзича тассаруф қилсалар. Банкирнинг бу найранг ва ўйини,  халқнинг норозилигига  ҳаминқадар!!!

Бойсун туман банкларига: Россия Федерацияси, Жанубий Корея Республикаси ва Қозоғистон Республикаларига кетган мардикорлардан маблағлар келиб тушади.

Ўтган 2017 йили 40 минг мардикорлардан келиб тушган маблағ, 1 миллион АҚШ долларини ташкил қилган. Мардикорларнинг оила аъзолари маблағни олиш учун,  бир хафталаб кутишади.

Банк олди ҳудди бозорни ўзи. Узоқдан кўрган киши, “бу ерда нима юз бермоқда экан!”деб, ўтиб кетаётган ҳар бир йўловчи бошини суқуб кўришади.

Бойсунга келган туристлар, “Оддий банкда шунча муаммо-ми?”деб мийиғида кулиб кетишади.

Аҳоли норози, асаб бузарлик, ким-кимни ҳақорат қилишади. “Ҳокимият ишламаяпти! Бундай ҳокимдан бутунлай кечиш керак! Аҳолининг норозилиги, пичоқ суякка бориб еттди!” деб фуқаролар бир-бирлари билан даҳанаки, “исён” кўтаришади. Бу эса, банк ходимларига қўл келади. Чунки, маблағни олиш учун, таниш-билишчилик  порахўрлик авжига чиққан.

Кимдир ўзининг яқин қариндош банк ходимининг қўл телефонига, “сообшения” ёзиб юборади-да, олдиндан “заказ” буюради.

“Обед бор!” Ўртада турган, “посередник” ҳам пул ишлайди. Қарабсиз-ки, ҳалиги юборган маблағ, яъни 100 доллар қўлма-қўл бўлиб кетади. Ўзи бор-йўғи юз доллар. Бу ҳам, “ўз эгасига” бориб етади. Бечора бойсунлик мардикорлар билмайди-ки,  банкнинг бу найрангларини…

Россия, Қозоғистон ва Жанубий Корея Республикаларида юрган мардикорлар эса, “Онажон ва Отажон пулни олдиларингиз-ми? Қийналмаяпсизларми? Яна бир ойдан сўнг, пул юбораман. Ҳозир ишларимиз жуда ҳам секинлашиб қолди. Ишлаган маблағимзни ололмаяпмиз, беришмаяпти….”каби гаплар ҳар бир бойсунлик мардикорларнинг кунлик муаммосига айланиб бўлган…

Банклар қошида ташкил қилинган, “Вестерен-Юнион” ва “Контакт” пул ўтказиш хизматлари орқали олинган маблағлар мижозга бориб етгунча, қанчадан қанча асаблар тортишади. Айрим фуқаролар маблағни олгунча эса, “давления”си ошиб кетади. Сўнгра, “Тез тиббий ёрдам машинаси”ни чақириб, “мижоз”га хизмат кўрсатишади. “Ўликни қўй, тутга югур” деганларидек, бечора оддий аҳоли нима қилишини ва кимга бориб нола қилишини ҳам билмайди. Банк ходимларини, Худога қараб, “Эй, Аллоҳ шу ноинсофсиз инсонларингга ҳам, инсоф бергин!” деб “дуо” қилишади…

“Контакт” орқали келган маблағ, 12 та рақамдан иборат. Бундайларга яна муаммолар ўзидан-ўзи пайдо бўлади. Куни-кеча, Бойсун тумани Сариосиё туманида яшовчи фуқаро, Нормаматов Аҳмад ака,  “Контакт” орқали келган пулни икки ҳафтада олди. Уни ҳам, бир амаллаб банкир номига  ариза билан мурожаат қилиб, “бизга ёрдам беринг!” деб илтимос қилганидан сўнг, пулни эгасига беришди. Ҳар куни Бойсун банклари олдида мана шундай машмаша….

“Банк мижозга хизмат қиладими? Ёки, мижоз банкга хизмат қиладими?” ўзимиз ҳам ҳайронмиз…

Фахриддин Тиллаев