Ҳуқуқ ҳимоячисини ҳатто-ки, президент ҳам ҳимоя қилолмади

Ҳуқуқ ҳимоячисини ҳатто-ки, президент ҳам ҳимоя қилолмади
81 views
06 October 2018 - 9:00

2018 йил 7 август куни тунги соати 24-00 да ҳуқуқ ҳимоячиси Фахриддин Тиллаев Тошкент шаҳар Чилонзор тумани, “Тез тиббий ёрдам” машинаси билан 1-сонли Республика клиникасининг “Хирургия” бўлимида,  “ошқозон-ичак ва ички хамда ташқи бовосил ташҳиси” билан ётқизлган эди.

Протология бўлимининг бош шифокори Санжар Мадкаримовнинг сўзига қараганда: “Беморнинг аҳволи жуда ҳам оғир. Жуда кўп қон йўқотган. Тезда операция ишларини олиб бориш керак. Ичакларида оғриқ ва босим кучли. Шунинг учун, беморга керакли бўлган барча шароитларни яратиш учун, клиникамизнинг “касса” бўлмига, икки ярим миллион сўм миқдорида маблағ келиб тушганидан сўнг, операция муложаларини олиб борамиз. Унгача беморни тинчлантириш учун, оғриқни қолдурувчи дори-дармонлар қилинади…”

Ҳуқуқ ҳимоячиси Фахриддин Тиллаевнинг турмуш ўртоғи, Насиба Раҳмонқулова бош шифокор Санжар Мадкаримовга мурожаат қилиб: “турмуш ўртоғим яқинда қамоқдан озод этилди. Қамоқдан келганлар учун, давлат томонидан имкониятлар берилмайдими? Бизнинг операция қилиш учун, маблағимиз ҳам, имкониятимиз ҳам йўқ. Шунинг учун, бизга ёрдам беришларингизни илтимос қилиб сўрайман” деган.

Бош шифокор С.Мадкаримов эса: “ўзларингиз  яшаб турган махалла фуқаролар йиғинига бориб, ариза билан мурожаат қилинг! Ўшалар операцияни бепул ўтқазиш учун, туман ижтимоий таъминот бўлимига, “кам таъминланган оила” деб йўлланма беришади. Ундан сўнг, операция  ўтқазиш учун, новбатга қўяамиз”деб айтган.

Шундан сўнг, Насиба Раҳмонқулова Тошкент шаҳар Чилонзор тумани “Боғистон” махалласи фуқаролар йиғининг раиси С.Каримовга мурожаат қилган. Махалла раиси С.Каримов эса: “Сизлар кам даромадли оилалар ҳисобида турмайсизлар. Шунинг учун, биз моддий ва маънавий ёрдам беролмаймиз”деб жавоб берган.

Насиба Раҳмонқулова, Ўзбекистон Республикаси Президенти девонига қарашли бўлган, “ПОРТАЛ”га 1000 рақамли телефон номерига сим қоқиб, №26919418-сон билан мурожаат қилган. Порталдагилар эса: “Сизнинг мурожаатингиз 15 кун ичида кўриб чиқилади. Унгача Сиз Соғлиқни сақлаш вазирлигига мурожаат қилишингиз мумкин. Бизда имкониятлар йўқ. Операция ишларини кўриб чиқиш бизнинг ваколатимизга кирмайди” деб жавоб беришганлар.

Соғлиқни сақлаш вазирлигининг ходимлари: “Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил №315-сонли қарорига кўра қўйидаги шаҳсларга давлат томонидан ёрдам кўрсатилади. Булардан:

“Иккинчи жаҳон урушига қатнашганлар, Афғонистон жангида бўлганлар, 1-2-гуруҳ ногиронлари, Ғирт етимлар, Атом энергиясидан заҳарланганлар ва ҳокозо хамда бошқалар”  деб жавоб берган.

Сўнгра, бутун умиди саробага айланган, ҳуқуқ ҳимоячисининг оила аъзолари ва қариндошлари маблағ йиғишиб, операция учун керакли бўлган барча ишларни ўзлари бажаришган.

Ўзбекистон Республикаси Президентига қилинган мурожаатлар ҳам, ўз самарасини  бермади. Ўзбекистон Республикаси  президенти Ш.М.Мирзиёев  соғлиқни сақлаш вазирлиги ходимлари билан 2018 йилнинг январь ойида ўтқазган, “селекция” йиғилишда: “Ўзбекистонда яшаётган фуқароларимиз бепул даволанадилар ва улар давлат томонидан тўлиқ ҳимоя қилинади”деб айтган эди. Афсуски, сўз ўз кучини кўрсатмади.  Буни қандай тушунмоқ керак?

Машрабжон Қаландаров