Уйқудан чарчаган қушлар

Уйқудан чарчаган қушлар
87 views
13 October 2018 - 6:00

 

«ШАФФОФ УЙ» КИТОБИДАН

УЙҚУДАН ЧАРЧАГАН ҚУШЛАР

Тонг ёришмоқда. Ой тобора хираланади. Ой лаҳза сайин буғланиб
бораётган чашма. Ой, тушларимиз сув ичaдиган чашма…

Тонг ёришмоқда. Қилт этган шамол йўқ. Лекин тол баргларида
сезилар-сезилмас безовталик бор. Нечукдир заиф, нечукдир
бемажол титроқ бор уларда.

Балки, бу уйғонаётган қушлар оёғидаги титроқдир.

1982

(234)

Муҳаммад Солиҳнинг 2013 йилда Истанбулда чоп этилган “Вал-Фажр” китобидан. (143-саҳифа.)

(давоми бор)